Хельсинки қўмитаси: Next TV’ни ёпиш қарори бекор қилиниб, директор бўшатилиши керак

323

Норвегиянинг Хельсинки қўмитаси (The Norwegian Helsinki Committee— NHC) Қирғизистон ҳукумати «Next TV мустақил ахборот воситасини асоссиз ёпилишини зудлик билан бекор қилиб», телеканал директори Таалайбек Дуйшонбиевни озодликка чиқариш кераклигини билдирди.

Дуйшонбиевни МХДҚнинг ходимлари 3-мартда миллатлар аро низони қўзғатишда гумонлаб қўлга олишган. Шу куни телеканалнинг офиси муҳрланиб, иши вақтинча тўхтатилган.

Таалайбек Дуйшенбиев. Суд мажлисидаги видеодан скриншот.

Иш телеканал эълон қилган, кейин экстремистик деб топилган материалга боғлиқ. Материалда журналистлар Қозоғистоннинг махсус хизматини собиқ етакчиси Альнур Мусаевни айтган сўзларини чиқаришган. Мусаев билдирувида «Қирғизистон билан Тожикистон Россиянинг босими билан ўз позицияларидан қайтиб, ўлкага яширин турда ҳарбий қўллов кўрсатишга тайёрлигини билдиришган» деб ёзган.

Қўмита ахборот воситаларига қарши жиноий иш қўзғашни қоуний журналистик иш учун «ўч олиш» ва матбуот эркинлигига катта «ҳужум» бўлиб саналади деб ҳисоблайди.

«Биз, Қирғизистон ҳукуматидан тез орада айбларни бекор қилишни, Таалай Дуйшонбиевни бўшатишни ва Next TV телеканалини ёпиш қарорини бекор қилишни талаб қиламиз. Россияни Украинадаги уруши ва уни чет давлатларидаги аудиторияга йўналтирилган пропаганда ҳаракатлари дунё ҳамжамиятини эркин ва мустақил маълумот олиш эҳтиёжини аввалгидан ҳам фаоллаштирди», — деб билдирди Норвегиянинг Хельсинки қўмитасининг бош котиби Гейр Хённеланд.

Бу иш бўйича МХДҚ журналист Перизат Саитбуркан қизини, телеканалнинг продюссери Омурбек Сатаевни, сиёсатчи Равшан Жээнбековнинг ўғли — Азат Жээнбековни ва фаол Айсулуу Кудайбердиевани сўроқ қилган.

Телеканалнинг эгаси Равшан Жээнбеков қўмитага ўғли ва каналнинг SMM-мутахассиси Айсулуу Кудайбердиева МХДҚга сўроққа чақирилганини бутун Қирғизистон бўйича эркин матбуотга нисбатан босим деб айтилаётганини билдирган.

Муаллиф: Канишай Балкибекова