Россиянинг «Урал ҳаво йўллари» ширкати Қирғизистонга беш янги авиарейс очади

323
Сурат: «Урал ҳаво йўллари»

«Урал ҳаво йўллари» компанияси ёз фаслида Россиядан Қирғизистонга беш янги авиарейс очади. Маълумот авиакомпания сайтида берилди. Унга кўра:

  • жума кунлари Владикавказ — Ўш — Владикавказ;
  • чоршанба кунлари Красноярск — Бишкек — Красноярск;
  • пайшанба кунлари Самара — Бишкек — Самара;
  • шанба кунлари Сочи — Бишкек — Сочи;
  • душанба кунлари Иркутск — Бишкек — Иркутск рейслари йўлга қўйилади.

Россия ҳарбийлари Украинага бостириб киргандан кейин россиялик авиакомпаниялар санкцияларга дуч келган. Шу сабаб «Аэрофлот», S7 Airlines, «Азур эйр» ва «Победа» халқаро рейслари вақтинча тўхтатилган. Бироқ «Урал ҳаво йўллари» парвозларни тўхтатган эмас.

Россия фуқаролик самолётларининг деярлик ярми ғарб компанияларидан ижарага олинган. Санкциялар сабаб ижарага берувчилар самолётларини Россиядан қайтариб олишган. Натижада рус авиакомпаниялар ижарага олган самолётлар чет давлатларига учса ўша ерда қамоққа олиниши мумкин.

15-мартда Қирғизистоннинг «Эйр Манас» авикомпанияси Россияга парвозларни вақтинча тўхтатган. Компания буни Россия ҳудудидаги рейсларни суғурталаш тўхтатилгани билан тушунтиришган.

Кўп ўтмай «Аэрофлот» авиакомпанияси Москва — Бишкек — Москва йўналиши бўйича рейсларини 22-мартдан тиклаган.