COVID-19: Бир ҳафтада етти киши вафот этиб, 89 янги ҳолат қайд этилди

302

Қирғизистонда 28-мартдан 4-апрелгача коронавирусдан етти киши вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, қазо қилганларнинг умумий сони 2 991 кишига етди.

Бир ҳафтада COVID-19 юқтиришни 89 ҳолати аниқланди — касаллик Бишкек шаҳрида 71 ва Чуй вилоятида 18 кишида аниқланди. Қолган вилоятларда коронавирус юқтирганлар бўлмади.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 200 968 кишига етди.

Шунингдек, охирги ҳафтада касалликдан 78 бемор соғайди. Пандемия бошлангандан бери ўлка бўйича коронавирусдан умумий 196 минг 248 одам соғайди.

4-апрелга кўра 96 бемор касалхонада, 46 одам уй шароитида даволанмоқда.