«4200 гектар ерни экин суви билан таъминлаш мумкин». Қадамжойда магистрал каналнинг қурилиши бошланди

351

Баткеннинг Қадамжой туманидаги Алғақадам ҳудудида магистрал каналнинг қурилиши бошланди. Қурилиш ишлари билан вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров танишди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, Акилбек Жапаров борган вақтда каналнинг йўлини ўтказиш учун тоғ тошлари портлатилди.

Акилбек Жапаров ўз сўзида давлат раҳбари Садир Жапаровнинг салом йўллаганини таъкидлаб, ўтган йилдан бутун республика бўйича ирригация тизимини яхшилаш бўйича кўламли ишлар бораётганини таъкидлади.

«Сизлар катта ва уникал лойиҳани бошлаб, фуқаролик ташаббусини кўрсатиб, ҳудуднинг инфраструктурасини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқдасизлар. Албатта, вазирлар маҳкамаси бундай лойиҳаларни қўллашга тайёр. Биз республика бўйича 30 кичик ГЭС қуришни режалаштиряпмиз. Сув ресурсларини ва қуёш энергиясидан самарали фойдаланиб, томчилаб суғориш тизисини киритамиз. Бундан ташқари, Камбар-Ата-1 ГЭСини қурилишини бошлаймиз», — деди Акилбек Жапаров.

4200 гектар ерни суғориш сув билан таъминлаш имконини берувчи ирригация объектининг узунлиги 27,8 чақиримни ташкил қилади. Лойиҳанинг тахминий баҳоси 634,2 млн сом. Лойиҳани ишга туширишга «Алгақадам» жамоат бирлашмаси ва республика бюджетидан ажратилган маблағ сарфланади.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова