Дўконларда бундан буён тамаки маҳсулотларини очиқ қўйиб сотиш мумкин эмас

303

Ўлка бўйича дўкон ва супермаркетларда энди тамаки маҳсулотларини очиқ кўрсатиб бўлмайди. Бу «Қирғиз Республикаси фуқаролари соғли-ини тамакиниyu, никотинниyu истеъмол қилиш оқибатларидан ва атрофдаги тамаки тутунидан ва аэрозол таъсиридан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонун асосида бўлган.

Қонунга президент Садир Жапаров 2021-йилнинг сентябрида қўл қўйган, бироқ тамаки маҳсулотларини очиқ кўрсатишни тақиқлаш нормаси 2022-йилнинг 28-мартидан кучга кирган.

Бу санадан бошлаб қонуннинг бир неча меъёри кучга кирди, унга кўра, тамаки маҳсулотлари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш, уларни очиқ кўрсатиш тақиқланади.

Очиқ чиқариб сотиш тақиқига қуйидагилар кирди:

  • қиздирилувчи тамакиси бор буюмлар;
  • тамакини қиздирувчи ускуналар;
  • никотинли буюмлар;
  • электрон тамакилар ва аралашмалар.

Дўконлар тамаки моддаларини қандай сотиши керак?

Қонунга кўра, савдогарлар мижозларга ўзларидаги товарнинг рўйхатини эълон қилиб, уларнинг аталиши ва нархи ҳақидаги маълумотларни бера олади, бироқ уларнинг номиналларини ва суратларинии эълон қилиб бўлмайди.

Шунингдек, тамаки маҳсулотларини ёпиқ шкафларда сақлашга рухсат берилади, уларни реклама қилиш, номинали ва суратларини очиқ жойлаштириш тақиқланади.

Қонун яна нималарни тақиқлади?

Тамаки маҳсулотларини очиқ қўйиб сотишдан ташқари қонун электрон тамакиларни, кальянларни ва аралашмаларни жамоат жойларида чекиш тақиқлайди.

Ҳужжатга кўра, жамоат жойлари қатори «эгалик қилиш асосларига ва фойдаланиш ҳуқуқига ҳамда, сони чекланмаган одамлар орасида ёки жамоатчилик фойдаланиши қулай бўлган жойлар» ҳисобланади.

Чекиш қуйидаги жойларда тақиқланади:

  • подъездларда, лифтларда, зина ва майдонларда, ҳожатхона ҳамда кўп қаватли уйларнинг умумий фойдаланиш жойларида, коммунал уйларнинг ёрдамчи ва қўшимча жойларида;
  • давлат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари эгалик қилган биноларда ва жойларда;
  • иморатларда, қурилмаларда ва жойларда ташкил қилинган иш ўринларида ҳамда ишчи зоналарда;
  • жамоат овқатланиш жойларида (марказларида);
  • жамоат транспортида, таксида, сув ва ҳаво транспорти кемаларида, маҳаллий ва узоқ рейсдаги поездларда;
  • жамоат транспортларининг бекатларида.