Президентнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили алмашди

378

4-апрелда президентнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили Эркин Тентишев бошқа ишга ўтгани сабаб эгаллаган хизматидан бўшатилди. Тентишев энди президент маслаҳатчиси бўлади.

Янги губернатор Нурил Алимбаев.

Давлат раҳбарининг Чуй вилоятидаги вакили бўлиб Нурил Алимбаев тайинланди. Тегишли буйруққа президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Нурил Алимбаевни жамоага вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров таништирди. Жапаров уни жамоатчиликка таништираётиб, инвестиция киритиш ва янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш бўйича жиддий қадамлар ташлашни топширди.

«Ҳозирда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларига қўйилган вазифаларни бажариш учун барча ваколатлар берилган. Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати эътибордан четда қолмаслиги керак. Нима бўлса ҳам зудлик билан ҳал қилиниши керак. Чуй вилоятининг раҳбарияти тўхтаб турган ишлаб чиқариш корхоналарининг ишини тиклаш, вилоятда 18 кичик ГЭС қуриш лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор бериши зарур», — деди Жапаров.

Нурил Алимбаев ўтган йилнинг 7-июнь ойидан бери Чуй вилоятининг мухтор вакилининг ўринбосари бўлиб ишлайди. Бунгача у Ак-Башат қишлоқ ҳукумати раҳбари бўлиб, кейин Жайил тумани ҳокимининг биринчи ўрнибосари бўлиб ишлаб, енгил саноат тармоғини бошқарган.

Тентишевнинг можароларга сабаб бўлган ўқув юрти

Эркин Тентишев президентнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили бўлиб ўтган йилнинг март ойида тайинланган.

У 1962-йили Бишкек шаҳрида туғилган. 1979-1986-йиллари Скрябин номидаги Қирғиз миллий аграр университетида билим олган.

Эркин Тентишев 2004-йили отаси Саткинбай Тентишевдин номидаги Осиё тиббиёт институтига асос солган. Олийгоҳда 1,5 мингга яқин талаб билим олади. Уларнинг кўпини Ҳиндистондан ва Покистондан келган талабалар ташкил қилади.

2014-йили Фан ва таълим вазирлиги «институтда таълим сифати паст» деган асосда унинг лицензиясини олиб қўйган. Ўша йили олийгоҳнинг чет эллик битирувчиларига диплом бериш керак эди, бироқ диплом олололмай қолган хорижлик 58 талаба норозилик акциясига чиққан. Осиё тиббиёт институти ўша йили суд орқали лицензиясини қайтариб олган.

2014-йили бу тиббиёт олийгоҳини айрим талабалари уни ёпилишини талаб қилишган. Улар билим олишнинг баҳоси 2,5 минг доллар эканини, бироқ таълим сифати паст, ҳеч қандай шароит йўқлигини айтишган.

«24.kg» 2021-йили январда бўлган президентлик сайлови вақтида институт ҳудудида номзод Садир Жапаровни қўллаш учун ташвиқот ишлари олиб борилганини ёзишган.

Осиё тиббиёт институтининг вакили бу ишни уюштириш «Иссиқ-Ата, Қант ёшлар интимоғи» ёшлар ҳаракати билан университетнинг маъмурий директори томонидан келишилгани билан, ташвиқот ишлари олиб борилиши ҳақида айтилмаганини таъкидлаган.

Ўқув юрти вакиллари ва талабалари масофалан ўқишгани сабаб, тадбирга қатнашмаганини билдирган. Натижада МСК материалларни кўриб чиқиб, олийгоҳ ректори Эркин Тентишевни жавобгарликка тортиш учун тегишли томонларга мурожаат қилган.

2018-йили Эркин Тентишев ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг фармони билан «Данк» медалини олган.