4-апрелда Бишкекнинг Биринчи май туман судида 2020-йилнинг октябрь воқеалари бўйича суд мажлиси бўлаётганда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи ёмонлашиб, тез ёрдам чақирилди.
Шу сабаб суд мажлиси 5-апрель соат 10:00га жилдирилгани маълум бўлди.
Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев 24.kg нашрига шифокорлар собиқ президентни кўрикдан ўтказиб, №47 ахлоқ тузатиш колониясига олиб кетганини билдирди. Слесаревни айтишича, Атамбаев эртага бўладиган мажлисга қатнашадими, йўқми номаълум.
«Алмазбек Атамбаев машинада ўтирган ёки турган ҳолда боролмайди, шу сабаб тез ёрдам машинаси билан колонияга олиб кетишди. У тез ёрдам ходими берган эмас, ўзининг дориларини ичди. Атамбаевнинг қон босими бир маромда турмаяпди — баъзан тушиб, базан кўтарилиб кетади», — деди Слесарев.
1-апрелда Атамбаевнинг адвокати Замир Жоошев судья Убайулла Сатимкулов собиқ президентни суд мажлисига мажбурлаб олиб кетиш қарорини чиқарганини билдирган.
23-мартда Атамбаев соғлиғи сабаб «Қўйтош воқеаси» бўйича суд мажлисига қатнашмаган. Адвокат Замир Жоошев Атамбаев бетоблигига қарамай, куч билан судга етказилганини айтган. Атамбаев судга келгандан кейин машинадан тушишдан бош тортган, кейин тез ёрдам машинаси чақирилиб, суд 30-мартга жилдирилган.
Атамбаевнинг қамоққа олиниши
Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков даврида Алмазбек Атамбаевга бир қанча жиноий иш қўзғалган.
У Қўйтош воқеаси, «қонундаги ўғри» Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиниши ва Бишкекдаги «Қалис-Ордо» участкасида мактаб қуришдаги ва ИЭМни янгилашдаги коррупция бўйича ҳамда Қўйтошдан ноқонуний ер олишга боғлиқ ишларнинг фигуранти.
2020-йилнинг июнь ойида Атамбаев Азиз Батукаевни бўшатиш иши бўйича 11 йилга судланган. Қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди чиқарган, кейинчалик қарорни олий суд кучида қолдирган.
Кейин собиқ президентга янги жиноий иш қўзғалган. Унга 2020-йилнинг октябрь воқеаларида оммавий тартибсизликларни уюштиришда гумонланаётгани ҳақида билдирув берилган. Шунингдек, у 2016-йили Туркиянинг 10 фуқаросига қирғиз фуқаролигини ноқонуний берган деб айтилмоқда.