Украинада рус ҳарбийларини 24-февралда бошланган ҳужуми давом этмоқда.
БМТнинг маълумотига кўра, Украинада камида 1417 тинч аҳоли, унинг орасида 121 бола ҳалок бўлиб, 2038 киши яраланган. Ташкилот қурбонлар билан яраланганларнинг ҳақиқий сони анча кўп деб ҳисоблайди.
2-апрель куни тунда Киевга яқин — бир ойга яқин рус ҳарбийлари эгаллаган — Буча шаҳрида ўнлаган тинч аҳолининг жасади топилгани маълум қилина бошлади. Бу ҳақда «Франс Пресс» ва Reuters ахборот агентликларининг журналистлари билдиришди, улар бир кўчадан 20га яқин одамнинг жасадини суратга олишган. Уларнинг айримлари қўллари орқасига боғланган ҳолда топилган. Бунгача шаҳар мэри Анатолий Федорук одамларни елкасига отиб ўлдиришганини, шаҳар жасадларга тўлганини билдирди. Журналистларнинг айтишича, айрим одамларнинг жасадлари бир неча кундан, бир неча ҳафтадан бери йўлда ётган.
Федорук айтишича, Украин ҳукумати Бучадаги қабристонга шаҳар назоратга олингандан кейин 280 кишининг жасади кўмилган.
Диққат! Видео лавҳада ўлим ҳолатлари тасвирлари мавжуд.
Украина бош прокурори Ирина Венедиктова Киев вилоятининг бўшатилган ҳудудларидан 410 тинч аҳолининг жасади чиқарилганини билдирди. Украин армияси Киев вилоятига назоратни 2-апрелда тўлиқ қўлга киритди.
Венедиктованинг айтишича, ҳозирда тергов гуруҳлари «Россия босқинчи кучларининг ҳар бир жиноятини рўйхатга олиш» билан машғул.
«Бу дўзахнинг дўзахи, буни қилган ваҳшийларни жазолаш учун ҳаммасини ҳужжатлаштириш керак», — деб билдирди бош прокурор.
«Энди рус давлати шундай ҳолатда қабул қилинади. Бу сизларнинг образингиз. Сизларни маданиятингиз билан одамийлик юзингиз сизлар ҳужум қилиб қирган украинлар билан бирга ўлди», — деди Украина президенти Владимир Зеленский тинч аҳолини ўлдиргани ҳақида айтиб .
Воқеага изоҳ берган дунё лидерлари бу жиноятларнинг ҳар бирини текшириш кераклигини айтиб, айбдорлар суд жавобгарлигига тортилиши кераклигини айтишди.
«Путиннинг ҳарбий машинасини оч қолдириш учун қўлимдан келганини ҳаммасини қиламан. Биз санкцияларимизни ва ҳарбий ёрдамни кўпайтиряпмиз, шунингдек муҳхтожларга ёрдам бериш учун гуманитар ёрдам пакетини кенгайтиряпмиз», — деди Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен улар рус ҳарбийларининг ҳарбий жиноятини ҳужжатлаштириш ва мавжуд маълумотларни тегишли ташкилотларга бериш устида ишлашаётганини таъкидлади.
«Бунинг учун жавобгарликка тортилиши керак», — деб қўшимча қилди у.
Россиянинг мудофаа вазирлиги ҳарбий жиноят бўйича айбни инкор қилмоқда. Муассаса рус ҳарбийлари Бучада тинч аҳолини ўлдирган деган билдирувларни «навбатдаги провокация» ва «ғарб ОАВ вакиллари учун махсус тайёрланган қалбаки ҳаракат» деб атади. Мудофаа вазирлиги рус ҳарбийлари Бучани эгаллаб турганда «бирорта турғун бирор бир зўравонликдан жабрланмаган», турғунлар «шаҳарда эмин-ркин юриб, уюли алоқадан фойдаланишти» деб билдирди. Муассаса «шаҳарнинг жанубий қисмини йирик калибрли артиллерия, танк ва оммавий ўқ отиш реактив тизимларидан украин ҳарбийларини ўзлари ўққа тутди» деб қўшимча қилди.
Мудофаа вазирлиги барча рус ҳарбий қисмлари Буча шаҳридан 30-мартда чиқиб кетганини қўшимча қилди.
«Шу сабаб бояги “жиноятларнинг далили” деб аталаётганларнинг бари, Бучада 4 кундан кейин, шаҳарга Украина хавфсизлик хизмати ва ахборот воситалари киргандан кейин пайдо бўлгани ҳайрон қоларли ҳолат эмас. Орадан тўрт кун ўтса ҳам Киевнинг режими эълон қилган суратларда одамларнинг жасадларида ўлимларга хос бўлган кўкарган доғлар, яраланиш оқибатида оққан қоннинг йўқлиги бошқача хавотирга сабаб бўлмоқда», — дейилади муассасанинг маълумотида.
Россиянинг БМТдаги мухтор вакилининг ўринбосари Дмитрий Полянский «украин радикалларини Бучадаги қўрқинчли провокацияси сабаб» Россия Федерацияси 4-мартда БМТнинг хавфсизлик кенгаши йиғинини ўтказишни сўраганини маълум қилди.
Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти рус ҳарбийларининг назоратида бўлган ёки назоратида бўлаётган Украина ҳудудларидаги ҳарбий жиноятлар ҳақидаги баёнотини эълон қилди. Баёнотда 10 гувоҳ 27-февралдан 14-мартгача Чернигов, Харьков ва Киев вилоятларида бўлган воқеаларни айтиб беришганини маълум қилган.
Ташкилот бир неча зўравонлик, камида суднинг қарорисиз икки жазолаш, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилиш ва мол-мулкни талон-тарож қилиш фактлари ҳақида хабар қилган.
«Биз ҳужжатга киритган ҳолатлар украиналик тинч ҳолига куч ишлатиш ва атайлаб зўравонлик қилиш фактларини ўз ичига олади», — деди HRW ташкилотнинг Европадаги ва Марказий Осиёдаги бўлими раҳбари Хью Уильямсон воқеаларни текширишга ундаб.