МХДҚ гиёҳванд модда тайёрлаш гумони билан Ўш шаҳар ИИБнинг икки ходимини қўлга олди

361
Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг икки ходими ноқонуний гиёҳванд модда айлантиришда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати 4-апрелда маълум қилди.

Маълумотга кўра, гумондорлар — Уюшган жиноятчилик билан курашиш бўлимининг бошчиси, милиция подполковниги «А.У.К.» ва патрул хизматининг кичик нозири «А.Т.уулу». уларни МХДҚ ва ИИВнинг ички текширув хизмати биргаликда ушлаган.

Махсус хизмат милиционерлар 2-апрелга ўтар кечаси соат 03:15 атрофида «ўзгача ҳиди бор гиёҳванд моддани» белгиланган жойга беркитиш усули билан тарқатиб юрганда қўлга олинганини таъкидлади. Уларнинг ёнидан 894 грамм гиёҳванд модда топилган.

«Натижада Ўш шаҳри ҳудудида ноқонуний гиёҳванд модда ташиган каналлар бирининг иши тўхтатилди», — деб қўшимча қилишди МХДҚдан.

Махсус хизмат «Гиёҳванд воситаларни, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини сотиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғади.

Бунгача МХДҚ қирғиз-тожик чегарасидан 11,5 килограмм гиёҳванд модда ташишга ҳаракат қилган уч қирғизистонликни учратган. Тергов давомида жиноятга милициянинг истеъфодаги полковнигини алоқаси борлиги аниқланиб, у Талас вилоятида қўлга олинган.