Ички ишлар вазирлиги 2022-йилнинг уч ойида ноқонуний миграция уюштириш бўйича 32 жиноий ишини қўзғади. Бу ҳақда матбуот анжуманида ИИВнинг Тергов хизматининг етакчиси Султан Макилов билдирди.
Макилов фирибгарлар қирғизистонликларга хорижда ишга ўрнаштиришни ваъда қилиб, пул олиб, шундан кейин изларини яшириб кетаётганини айтиб берди. Унинг маълумотига кўра, бундай воқеаларнинг аксарияти Бишкек ва Ўшда қайд этилади.
«Бундай ҳуқуққа қарши ҳаракатларнинг аксарияти Бишкек шаҳрида, шунингдек Ўш шаҳрида амалга оширилган. Ариза билан мурожаат қилган фуқароларнинг кўпчилиги Европа давлатларида, шунингдек АҚШда, Канадада, Кореяда ишлашга ҳаракат қилишган», — деди Тергов хизматининг етакчиси.
Унинг айтишича, тўққиз иш бўийча суриштирув якунланиб, судга ўтказилган.
Охирги маълумотларга кўра, жами бўлиб хорижда меҳнат миграциясида 1 млн 118 минг қирғизистонлик бор. Уларнинг бир миллионга яқини Россияда ишлайди.