Шифокорлар учун кўп қаватли уйни вазир Бейшеналиевнинг ўғли қурмоқда

364
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошчиси Алимкадир Бейшеналиев.

Тиббиёт ходимлари учун кўп қаватли уйнинг қурилиш ишини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошчиси Алимкадир Бейшеналиевнинг ўғли — Мар Бейшеналиевнинг — фирмаси бажармоқда. Маълумотни «Клооп»га муассаса етакчисининг ўзи билдирди.

Вазирнинг айтишича, ўғли бу уйни мухтожларга ёрдам бергиси келгани учун қуришга қарор қилган.

«Менинг болам, менга қараганда жуда камтар. У ОАВлар эътиборига тушишни истамайди. […] Бизнесменлар ҳисса қўшгиси келмайди, бойишни кўзлашади. Мен эса болаларимни бошқача тарбиялаганман. Юз сом топсанг бирор қисмини мухтожларга бер. Бу менинг ҳаётимн принципи. Мен ўзим ҳам масжид, ўқувчилар учун ҳаммом, мактаб, бола боғча қурганман», — деди Бейшеналиев.

Вазир уйни қайси фирма қураётганини аниқ айтмаган. Уни айтишича, Мар Бейшеналиев 2 ой олдин фаолияти текширилаётгани сабаб 20 кунга яқин МХДҚда юрган. Бироқ вазирнинг таниш-билишларининг ёрдами билан ҳолатни яхшилашни имкони бўлган.

«МХДҚ “Олтин Болалик”ни қайта тиклаш учун пулни қаердан олганини текширган. Яхши, солиқни ҳаммаси тўланди. У Иссиқкўлдаги коттежларини сотиб, 32 000 доллар солиқ тўлади», — деди у.

Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, Мар Бейшеналиев «Драйв» МЧЖнинг етакчиси, компаниянинг асосчиси — Замира Курманова (муҳтамалан Мар Бейшеналиевдин онаси). Шу фирма урология марказини қурган, ҳозирда «Олтин Болалик» ҳудудини қайта таъмир қилмоқда.

Шифокорларга турар-жой

Соғлиқни сақлаш вазирлишининг матбуот хизмати 28-мартда Бишкекда тиббиёт ходимлари учун янги кўп қаватли уйнинг қурилиши бошланганини билдирган.

Вазирлик уй Байтик Баатир ва Суйоркулов кўчаларининг кесилишига қурилаётганини, уйни таҳминан 2023-йилнинг апрель-май ойларига фойдаланишга топшириш режалаштирилаётганини айтишган.

Уйни тиббиёт ходимларига бериш тартибини Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурилиш ишлари тугагунча ишлаб чиқади.

Вазир бир уйдаги квартираларни бепул тарқатишни, бошқасидагиларни ипотекага бериш ниятида.

Бейшеналиевнинг бой ўғли

Алимкадир Бейшеналиев интервьюларининг бирида даромад топмаслигини, сабаби унга бой тадбиркор ўғли ёрдам беришини билдирган. Унинг айтишича, ҳозирда ўғлининг қурилиш фирмаси Иссиқкўлда «Алтын Балалык» реабилитация марказини қурмоқда.

«Яқинда ўғлимдан “бу ерга қанча [пул] солдин?” деб сўрадим. У “Энди озми-кўпми 2 млн доллар сарфладим” деди», — деган Бейшеналиев.

Вазир ўғли Иссиқкўл четидаги Чок-Тал қишлоғида жойлашган «Париж» пансионатига эгалик қилишини билдирган. Бироқ 6-февралда коттеж тўлиқ ёниб кетган. Ёнғин 300 кв метрни қоплаган.

Муаллиф: Канишай Балкибекова