Next TV иши: Суд эълон қилинган мақолани экстремисттик деб топиб, канални ёпиш илтимосини рад қилди

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 29-мартда бош прокуратуранинг аризаси асосида қўзғалган Next TV телеканали ишини кўриб чиқди. Бу ҳақда «Клооп»га туман судининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, туман суди 2-3-март кунлари телеканалнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган Украинадаги урушга боғлиқ маълумотни экстремистик деб топти.

Телеканални ёпиб, кўрсатувларини бошқа манбааларда эълон қилишни тақиқлаш ҳақидаги назорат органининг иккинчи илтимосини қаноатлантирмади.

22-мартда Биринчи май туман суди Next TV телеканалининг офисига киришни тақиқлаш бўйича тергов вақтида қабул қилинган қарорни кучда қолдирган.

Next TV’га қўзғалган иш

28-мартдаги суд мажлиси. Сурат: 24.kg

Next TV’га қарши иш телеканал Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ бошчисини «Қирғизистон билан Тожикистон яширин турда Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдиришди» деган маълумотини чиқаргани учун қўзғалган.

Қирғизистоннинг мудофаа вазирлиги бу сўзларни рад этиб, қирғиз ҳарбийларини давлатдан ташқарида бўлаётган бирорта ҳарбий воқеаларга қатнаштириш режаси йўқлигини билдирган.

Бу иш бўйича МХДҚнинг ходимлари телеканалнинг офисини муҳрлаб, директори Таалай Дуйшонбиевни ушлаб кетишган.

Дуйшонбиевга қарши «ҳудудлараро низо қўзғатиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган. Кейин Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни икки ойга МХДҚнинг тергов қамоғида қолдириш қарорини чиқарган. Бу қарорни Бишкек шаҳар суди қўллаган.

Сиёсатчи ва Next TV телеканалининг эгаси Равшан Жээнбеков телеканал директори Таалай Дуйшонбиевни ҳимоя қилиб маълумот берган. МХДҚ телеканални ёпиш учун унга бир неча ой давомида босим қилганини айтган.