Лайлак: Тожикистонга ёқилғи мой ва энергетик олиб ўтишга ҳаракат қилган ҳайдовчилар қўлга олинди

360
Сурат: МХДҚнинг чегара хизмати

Баткен вилоятининг Лайлак туманида қўшни Тожикистонга ноқонуний йўл билан ёқилғи моддаси ва энергетик ичимликларни олиб ўтишга ҳаракат қилган ҳайдовчилар қўлга олинди. Бу ҳақда 29-мартда МХДҚнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, Лайлак чегара отрядининг ходимлари Ёшлик қишлоғида «Жигули» ва Opel Vectra русумидаги икки машинани тўхтатган. 28 ва 36 ёшдаги ҳайдовчилар Тожикистонга ёқилғи мой олиб кетаётгани аниқланган.

Кўп ўтмай чегарачилар Бешкент ҳудудида 33 ёшдаги турғун бошқарган Mercedes-Benz Sprinter машинасини ушлашган. У қўшни давлатга 400 блок энергетик ичимлик олиб киришни кўзлаган.

Дастлабки ҳисоблар бўйича қўлга киритилган юкнинг умумий баҳоси 500 минг сомни ташкил қилди. Чегарачилар тегишли ҳужжатларни рўйхатга олгандан сўнг ёқилғи моддаси ва энергетиклар тегишли органларга ўтказилди.

Шу йилнинг 15-16-март кунлари чегара хизмати Баткен туманида ўзбекистондан Қирғизистонга мева-чева ва ёқилғи олиб ўтишга ҳаракат қилган бир неча машинани қўлга олган. Маълумотга кўра, ноқонуний юкнинг баҳоси 700 минг сомни ташкил қилган.