Украина: Зеленскийнинг интервьюси, «ЛХР» Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтиши мумкин

374

Украина президенти Владимир Зеленский Россия журналистларига интервью берди. У Украина билан Россиянинг музокараларидаги асосий пунктлар ҳақида айтиб берди — бу бетарафлик, Украинанинг ядросизлик мақоми ва ўлка хавфсизлигига кафолат. Зеленскийнинг айтишича, Украина бунга тайёр.

«[Музокараларнинг бу пункти] батафсил ишлаб чиқилди, бироқ мени бу Будапешт меморандумидай (1994-йили, унинг ичида Россия томонидан имзоланган, Укриана чегараларининг бутунлиги ва унинг хавфсизлигини кафолатлаган) яна бир қоғоз бўлиб қолмаслиги қизиқтиради. Шу сабаб бизни бу қоғоз қўл қўйиладиган жиддий шартнома бўлишидан манфаатдормиз», — деди Украинанинг президенти.

У Украина бетараф мақомини қабул қилиши учун Конституцияга ўзгартириш киритиши кераклигини, бунинг учун референдум ўтказиш кераклигини қўшимча қилди.

Шунингдек, Зеленский Украинанинг охирги саккиз йилдан бери Россия назоратида бўлган Донецк, Луганск ҳудудларини ва Қримни босиб олиш режаси бўлмаганини маълум қилди.

Интервью эълон қилингунча Роскомнадзор ахборот воситаларига уни тарқатмасликни талаб қилган. Бироқ материал берилгандан кейин Россиянинг бош прокуратураси «эълон қилинган суҳбатда айтилган сўзларнинг мазмуни ва уни эълон қилиш фактысига принципиал ҳуқуқий баҳо берилишини» билдирди.

Яқин кунларда Туркияда Украина билан Россия ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи бўлади. Украин делегациясининг вакили Давид Арахамия музокаралар 28-30-мартда бўлишини айтди. Россия президентининг маслаҳатчиси музокаралар 29-30-мартда бўлишини билдирди. Делегатларнинг учрашуви оффлайн бўлади.

27-мартда интернетда видео тарқалиб, унда тахминан украин аскарлари асирдаги рус аскарларининг оёғига отаётгани кўрсатилган. Видеонинг иловаси шу ерда. Бироқ агар сабрингиз етмаса, уни кўришни тавсия қилмаймиз.

Видео чиққандан кейин украин президенти офисининг маслаҳатчиси Алексей Арестович видеода «ҳарбий жиноятларнинг аломатлари борлигини» ва «жиддий текширув» ўтказилишини билдирди. Шунингдек, у украин аскарларига огоҳлантириш бериб, асирларни таҳқирлаш — бу муддати эскирмайдиган ҳарбий жиноят эканини айтди.

БМТнинг 26-мартдаги маълумотига кўра, Украинадан 3,8 млн одам чиқиб кетган, қочқинларнинг кўпи Польша, Руминия ва Молдовага кетган.

Ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) бошчиси Леонид Пасенчик 27-мартда журналистларга берган интервьюсида ЛХР ҳудудида Россия таркибига кириш бўйича референдум ўтиши мумкинлигини айтди.

«Мени фикримча яқин орада республика ҳудудида референдум бўлади. унда халқ ўзининг тўлиқ конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, Россияга қўшилишга боғлиқ фикрини билдира олади», — деди у.

Кейин Пасенчик бу унинг «шахсий» фикри эканини қўшимча қилди.

«Биз томондан яқин орада республика ҳудудида референдум ўтказишга йўналтирилган бирор бир ҳаракатлар бўлмади», — деган у.