Садир Жапаровнинг синглиси Лазат Нуркожоева машинасини нотўғри тўхтатгани учун жаримага тортилди

326
Сурат: Бишкекнинг патрул милицияси

Президент Садир Жапаровнинг синглиси Лазат Нуркожоева «машинасини нотўғри тўхтатгани» учун 1 000 сом жаримага тортилди. Бу ҳақда Бишкекнинг патрул милициясининг матбуот хизмати 27-мартда маълум қилди.

«Шунингдек, ҳайдовчи ўзини маданиятли тарзда патрул ходимларига миннатдорчилик билдирди», — деб билдиришди муассасадан.

Бунгача пойтахтдаги 5-кичик туманнинг турғунлари Нуркожоева машинасини пиёдалар йўлакчасини устига қўйганидан норози бўлишган.

Лазат Нуркожоева Доолотбек Жапаровнинг — Садир Жапаровнинг укаси — қизи. Нуркожоева президентнинг қариндоши бўлибгина қолмай, ўтган йили ҳукумат алмашгандан кейин декабрда «Қирғизистон гўзали 2020» танловининг ғолиби бўлган.

Танлов ташкилотчиси Рискул Намазбекова Sputnik Қирғизистонга берган интервьюсида танловга кастинг 2020-йилнинг сентябрь ойида, аниқроғи ўлкада ҳукумат алмашгунча ўтганини айтган. «Қирғизистон гўзали 2020» танловида ғолибликни қўлга киритгани учун совға сифатида Нуркожоева BMW X5 машинасини олган.