Баткен вилоят ИИБ етакчисининг ўринбосари Аскарали Мухамадиев вафот этди

361
Аскарали Мухамадиев. Сурат: Баткен ВИИБнинг матбуот хизмати.

Баткен вилоятининг ички ишлар бошқармаси бошчисининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари Аскарали Мухамадиев 47 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Баткен ВИИБнинг матбуот хизмати 27-мартда билдирди. Милициядан унинг ўлими сабабини маълум қилишмади.

Kaktus медиа нашри ўз манбаларига таяниб, Мухамадиев 26-мартда кафеларнинг бирида ўлдирилганини ёзди.

«Мухамадиев аввал судланган қариндоши билан Баткен шаҳридаги кафеларнинг бирида ўтириб, уларнинг орасида келишмовчилик чиққан. Натижада Аскарали Мухамадиевнинг қариндоши унга бир неча марта пичоқ сайиб, у кўп қон йўқотгани сабаб вафот этган», — дейилади нашрнинг маълумотида.

Аскарали Мухамадиев 1974-йили 20-апрелда Баткен туманининг Дўстлик қишлоғида туғилган. У 2000-йилдан шу кунгача милицияда ишлаган.

Мухамадиев 2021-йилнинг май ойида президентнинг буйруғи билан Қирғиз Республикасининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланган.