Next TV телеканалининг иши бўйича суд: Равшан Жээнбеков суддан чиқарилди

353

Бишкекнинг Биринчи май туман судида бош прокуратуранинг Қирғизистон ҳудудида Next TV телеканали ишининг тўхтатиш аризаси бўйича йиғин ўтмоқда.

Суд мажлиси бошланишидан олдин сурат ва видео олиш тақиқланиб, бунга телеканалга эгалик қилган сиёсатчи Равшан Жээнбеков норози бўлди. Сиёсатчи президент Садир Жапаровнинг суд мажлислари очиқ бўлиши керак деган сўзига таянди.

«Судни ёпиқ ўтказмоқда, бу фуқаролик иши, бу ерда ҳеч қандай яширадиган сир йўқ. Бироқ судья, мана кўрдингиз ҳаммангиз, судни ёпиқ ўтказиб, ўзини қиладиган ишини яширмоқда, сабаби қўрқмоқд. Биз қўрқмаймиз, қамаса ҳам қўрқмаймиз, оёқ ости қилса ҳам қўрқмаймиз. Бироқ бу судлар президентнинг сўзларини бажармаяпти», — деди Жээнбеков.

Бош прокуратура 22-мартда суд йиғинларининг бирида суддан телеканални ўлка ҳудудида эфирга чиқишини тўхтатишни сўраган. Шунингдек, назорат органи телеканал маҳсулотларини ўлка ҳудудидаги бошқа каналларда, ОАВ ва интернет-манбаларида ҳам тарқатишни тақиқлашни сўрамоқда.

Next TV’га қарши иш

Next TV’га қарши иш телеканал Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ бошчисини «Қирғизистон билан Тожикистон яширин турда Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдиришди» деган маълумотини чиқаргани учун қўзғалган.

Қирғизистоннинг мудофаа вазирлиги бу сўзларни рад этиб, қирғиз ҳарбийларини давлатдан ташқарида бўлаётган бирорта ҳарбий воқеаларга қатнаштириш режаси йўқлигини билдирган.

Бу иш бўйича МХДҚнинг ходимлари телеканалнинг офисини муҳрлаб, директори Таалай Дуйшонбиевни ушлаб кетишган. Дуйшонбиевга қарши «ҳудудлараро низо қўзғатиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган. Кейин Бишкекнинг Биринчи май туман суди уни икки ойга МХДҚнинг тергов қамоғида қолдириш қарорини чиқарган. Бу қарорни Бишкек шаҳар суди қўллаган.