Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Бишкекда шифокорларга кўп қаватли уй қурила бошлади

385

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати Бишкекда тиббиёт ходимлари учун янги кўп қаватли уй қурила бошлаганини билдирди.

Вазирликнинг уй қурилишини бошлаш маросимига 26-мартда соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев қатнашганини таъкидлашди.

«Биз тарихий маросимга гувоҳ бўляпмиз. Бугунги кунгача тиббиёт ходимларига бирор марта уй қурилмаган. Моддий манбасини аниқлашда яна бир уй қуриш режалаштирилмоқда», — деб келтирди матбуот хизмати Бейшеналиевнинг айтган сўзларини.

Маълумотга кўра, турар-жой Байтик Баатир ва Суйоркулов кўчаларнинг кесилишида қурилмоқда, уй тахминан 2023-йилнинг апрель-май ойларида фойдаланишга топширилади. Шунингдек, вазирликдан қурилишнинг ўрнида саккиз қаватли уйнинг тайёр каркаси турганини, бироқ қаватини 12гача кўпайтиришни режалаштираётганини қўшимча қилишди.

Қурилиш ишлари тугагунча Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларига уй бериш тартибини ишлаб чиқади.

Сурат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Тиббиёт ходимлари учун турар-жой

Бишкекда тиббиёт ходимларига уй қурилишини соғлиқни сақлаш вазирлиги мартнинг бошида айтган.

Унда Бейшеналиев уй Бишкекнинг Байтик Баатир ва Суйўркулов кўчаларининг кесилишига тушиб, у ўн ёки ўн икки қаватли бўлишини маълум қилган. Унинг айтишича, турар-жойга мухтож ходимларни комиссия аниқлайди.

«Қандай талаб билан танланишини ёзамиз. Ким уйга мухтож бўлса, ўшаларга берамиз деб ўйлаяпман. Энди тиббиёт ходимларини уй билан таъминлаш учун қурилишларни давом эттирамиз. Бир уйдаги квартиралар бепул берилади, бошқасидаги хонадонлар ипотекага берилади», — деган вазир.

Бунгача уйлар МХДҚ ва ЖИДХ ходимларига ва чегарачиларга қурилган. Бироқ ўқитувчилар билан тиббиёт ходимлари давлат хизматчилари бўлишига қарамай уй олишган эмас.