Президент Садир Жапаров 20-21-мартда икки кунлик иш сафари билан Баткен вилоятида бўлади.
«Давлат раҳбари иш сафари давомида Лайлак туманидаги Исфана шаҳрининг номини Раззаков шаҳри деб ўзгартиришга боғлиқ тадбирда қатнашади. Шунингдек, президентнинг Наврўз байрами муносабати билан ўтказилувчи тадбирларга ҳам қатнашиши кутилмоқда», — деб билдирди президеннинг матбуот хизмати.
18-мартда Садир Жапаров «Баткен вилоятининг Лайлак турманининг Исфана шаҳрини Раззоков шаҳри деб қайта номалаш ҳақида»ги қонунга қўл қўйган.
16-мартда эса парламент шаҳарнинг номини ўзгартириш ташаббусини қўллаган. Қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинган.
Исфана шаҳрининг аталишини Раззоков деб ўзгартириш ташаббусини Садир Жапаров 25-декабрда вазирлар маҳкамасининг йил натижаларига бағишланган йиғинда илгари сурган. Ўшанда президент ташаббус Исках Раззоковнинг 110 йиллиги муносабати билан амалга оширилишини айтган.
Раззаковнинг номи аввалроқ шаҳарнинг аэропортига ва Лайлак туманидаги подстанцияга ҳам берилган эди.
Муаллиф: Канишай Балкибекова