«Сосновка» постида юк ташувчи машиналарнинг ўтишига қўйилган чеклов олинди

285

Транспорт вазирлиги «Сосновка» назорат-ўтказиш пунктида юк ташувчи машиналарнинг ўтишига қўйилган чекловни олди. Аммо муассаса хали ҳамон қор кўчки тушиш хавфи мавжудлиги боис ҳайдовчиларни Тўў-Ашуу, Ала-Бел, Кўк-Бел, Ўтмўк ҳамда Чапчима довонлари орқали сафарга чиқмай туришга ундади.

«Беқарор об-ҳаво сабабли Транспорт вазирлиги юк ташувчи машиналарнинг ҳайдовчиларидан тиқин пайдо қилмаслик учун довон участкалари орқали сафарга чиқмай туришни илтимос қилади. Кўчки остида қолмаслик учун машиналар ўртасидаги 500 метрлик масофани сақлашга чақирамиз», — деб билдирди вазирлик.

Бишкек — Ўш автойўлига шағал-туз аралашмаси сочилмоқда.

18-мартда «Сосновка» постида Тўў-Ашунинг ҳудудида об-ҳаво барқарорлашгунгача машинанинг барча турининг ўтишига чеклов киргизилган эди.

Муаллиф: Канишай Балкибекова