HRW: Афғонистонда йил бошидан бери озиқ-овқат танқислигидан 13 мингга яқин чақалоқ кўз юмган

330

Human Rights Watch 2022-йилнинг январидан бошлаб Афғонистонда озиқ-овқат етишмовчилигидан ва бу билан боғлиқ касалликлардан 13 000 нафарга яқин чақалоқ ҳалок бўлганини билдирди.

Афғонистонда аҳолининг 95 фоизи тўйиб овқатланмайди, 3,5 млн бола эса парвариш қўлловига муҳтож. Médecins Sans Frontières халқаро тиббиёт ташкилоти директорининг айтишича, реанимацияга ётқизилганларнинг ярми етарсиз овқатланишдан жабрланган. Хильменд провинциясидаги 800га яқин бола эса «жиддий очликдан» госпиталга тушган.

«Провинциядаги болаларнинг суяги ва терисигина қолган, бундан кейин яна ёмонлашади деб хавотирдаман», — деди халқаро ташкилотнинг Афғонистондаги директори. БМТ эса вазиятни «озиқ-овқат танқислиги ва  кенг кўламдаги тўйиб овқатланиш» деб атади.

Human Rights Watch қашшоқликдан чиқиш учун Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамидан ташқари ишлаб турган банк тизими ҳам кераклигини, чунки Миллий банк йирик транзакцияларни ёки пул ўтказмаларини амалга оширишга имкон бермаётганини билдирди.

«Афғонистон фуқаролари барча, жумладан озиқ-овқатга бўлган ҳақларининг ҳимояланишига муҳтож. Иқтисодий инқирозни енгиллатиш учун инсонпарварлик борасида қўллов бўйича программалар етишмайди. Инқироздан чиқиш учун Толибон аёлларнинг ишлашига, маблағлар эса зарурий мақсадларга йўналтирилаётганини далиллаш учун донорларга банк операцияларига кўз солишга рухсат бериши керак. Бунингсиз инқирознинг оқибатларини енгиллатиб, қийинчиликдаги афғон болаларига ёрдам бериш мумкин эмас», — деб айтилади ташкилотнинг баёнотида.

Толиблар ва Афғонистон

«Толибон» — радикал исломий ҳаракат, унга Қирғизистонда ва бир қатор давлатларда тақиқ қўйилган ва террористик деб топилган. 2021-йили ёзда «Толибон» Афғонистонни босиб олган.

Расмий ҳукумат ўта қисқа вақтда қулаб, президентнинг ўзи эса Ашраф Ғани мамлакатдан чиқиб кетган. Толибларнинг босқини АҚШ ва унга иттифоқдош давлатларнинг ҳарбийлари Афғонистонда 20 йилга яқин бўлгандан кейин чиқарилиш вақтида бошланган.

Ўтган йилнинг 23-сентябрида Қирғизистоннинг Хавфсизлик кенгаши етакчисининг ўринбосари Таалатбек Масадиков Афғонистоннинг ташқи ишлар вазирининг вазифасини бажарувчиси Амир Хан Муттаки билан учрашган. Қирғиз делегацияси «Қабулга Қирғизистон халқининг номидан Афғонистоннинг халқига гуманитар ёрдам етказиб борган».

Муаллиф: Канишай Балкибекова