COVID-19: Бир ҳафтанинг ичида коронавирусдан етти киши вафот этди

300

Республика штаби Қирғизистонда 15-мартдан 21-мартгача COVID-19 юқтирган етти киши вафот этганини билдирди. Маълумотга кўра, вафот этганлар эмланмаган. Ўтган ҳафтада эса янги COVID-19 юқтирганларнинг сони 76 нафарга етган.

  • Бишкек — 50;
  • Чуй вилояти — 19;
  • Ўш вилояти — 3;
  • Талас вилояти — 1;
  • Иссиқкўл вилояти — 2.

Ўтган ҳафтада Ўш шаҳрида, шунингдек Иссиқкўл, Жалолобод, Норин ва Баткен вилоятларида СOVID-19 инфекциясининг янги ҳолати қайд этилгани йўқ.

Штабнинг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 200 818 ҳолати аниқланиб, 196 083 киши касалликдан тузалиб чиқди. Бу вақт ичида вафот этган беморларнинг сони — 2 980.

Охирги ҳафтада 2018 нафар бемор тузалиб чиқди. Айни вақтда, 21-мартга кўра 94 нафар бемор касалхонада, 77 киши уй шароитида даволанмоқда.