«Баткен ривожланса — мамлакат ривожланади!» Президент турмуш ўртоғи билан Наврўз байрамини Баткенда нишонлашмоқда

335
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Садир Жапаров ва аёли Айгул Жапарова 21 мартда Баткен шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган концерт тадбирига қатнашди. Давлат раҳбари халқ олдида сўзлаб, яшовчиларни Наврўз байрами билан қутлади.

Жапаров «ўлка Айгул гули гуллаган, ажойиб Баткен ҳудудидан бошланишини» айтиб, байрамни Баткендан нишонлашга қарор қилганини таъкидлади. У Баткен вилоятини мустақил Қирғизистонга «қанчалаган жасур йигитларни берган қутлуғ жой» деб тасвирлади.

«Қирғиз тарихида муҳим ўрин эгаллаган, Қўқон хонлигини бошқарган улуғ лашкарбоши, давлат арбоби, Алимкул ата, халқ бошини бирлаштириб, мустақил давлат қуриш, эркинлик, озодлик учун курашган Болот хон — Исхак Асан ўғли ҳам шу қутлуғ Баткендан. Ундан кейинги давлат тузганлар сафида турган Абдикадир Орозбековни, кейинги авлоднинг олдинги вакили Мурат Салиховни кимлар билмайди. Ўз даврининг билимли ёзувчи оқини Молдо Нияз, бугунги кунда қирғиз санъатига катта ҳисса қўшган Қирғиз халқ ботири Тургунбай Садиков, қирғиз адабиётида алоҳида ўрни бор бетакрор рассом Мурза Гапаров ва бошқа кўплаган иқтидорли инсонларнинг киндик қони томган ери — Баткен», — деди Жапаров.

Шунингдек, президент Исфана шаҳрига Қирғиз ССР компартиясининг марказий қўмитасининг биринчи котиби Исхак Раззаковнинг номи берилганини такрорлади. Жапаров бу «фуқаролар маънавий одоб-ахлоқни тарбиялашни янги даражасига кўтаришга, ўлканинг бутунлиги, халқимизнинг бирдамлигини мустаҳкамлашга катта туртки бўлишига» ишонишини билдирди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари Баткен вилоятига ўзгача мақом берилиб, шу асосида «аниқ дастур ишлаб чиқилиб, унда белгиланган топшириқлар навбат билан бажарилмоқда» деди.

«Бугунги кунда ҳукуматдагиларнинг эътибори тўлиқ Баткенда. Баткен гулласа — бутун ўлка гуллайди, Баткен ривожланса — бутун ўлка ривожланади! Мана шу мақсадда, ҳурматли баткенлик биродарлар, Наврўз байрамини кўтаринки кайфият, такрорланмас тилак ва истаклар билан бирга кутиб олишга келдим», — деди у.

Баткен шаҳридаги марказий стадионда Наврўзга бағишланган тадбир давомида бир тонна сумалак тайёрланди. Президент Жапаров аёли билан 20 март куни сумалакни пиширишда иштирок этиб, сумалакни аралаштириб ўз тилакларини айтишди.

«Яратган эгам, халқимизга қут-барака, иноқлик бер. Бу йилги ҳосил яхши бўлсин, ризқимиз мўл бўлсин, бирдамлигимиз мустаҳкам бўлсин. Халқимиз, юртимиз гуллаб яшнасин. Асосийси тинчлик бўлсин!» — деган Жапаров.

Тадбирга келган оқсоқоллар Жапаровни дуо қилиб, президент айтган тилаклар ижобат бўлишини сўрашди.