Олий суд 15 мартда криминал Азиз Батукаевни озод қилиш иши бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаевга чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига суднинг матбуот хизмати билдирди.
Суддан иш бўйича собиқ бош прокурор Индира Жолдубаева ҳам айбланувчи сифатида ўтганини қўшимча қилишди. Жолдубаева «Лавозим ваколатларидан фойдаланиш» моддаси билан (Жиноят кодексининг 1997 й. таҳрири) айбдор деб топилиб, бироқ муддати ўтиб кетгани сабаб жазо қўлланилган эмас.
Бундан ташқари, суд Жолдубаеванинг мулкини қамоққа олиш қарорини бекор қилди.
2020 йилнинг июнь ойида собиқ президент Азиз Батукаевни озод қилиш иши бўйича 11 йилга судланган. Қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди чиқарган, кейинчалик уни Бишкек шаҳар суди ҳам қўллаган.
2021 йилнинг октябрида собиқ президентнинг адвокати Сергей Слесарьёв Олий суд прокурорларни жазони кучайтириш бўйича илтимосини кўриб чиқишини айтган.
Батукаевнинг иши
Криминал Азиз Батукаев 2013 йили лейкоз касаллиги бўйича маълумотнома асосида бўшатилган. Кейин тиббий ҳужжат қалбаки экани маълум бўлган.
Атамбаев бу ишда депутатлар комиссияси уни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича қарор чиқаргандан кейин коррупцияда гумонланган.
Уларнинг версияси бўйича, Батукаев Атамбаевнинг топшириғи билан, унинг раҳбарлиги остида озод қилинган.
Батукаевни ноқонуний озод қилиш ишида айбланган бошқа фигурантларга жарима тўлаш бўйича ҳукмлар чиққан.