Жалолобод шаҳар суди Шайирбек Ташиевга 9 йил олдин қўзғалган ишни қисқартирди

321

Жалолобод суди 21 февралда МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг укаси, депутат Шайирбек Ташиевни «ҳукуматни куч билан босиб олиш» бўйича 9 йил олдин қўзғалган жиноий ишни қисқартирди.

Медербек Усонов / Шайирбек Ташиев / Жениш Токторбаев / Абсаттар Сиргабаев

Бу иш асосида президентнинг Жалолобод вилоятидаги мухтор вакили ва Камчибек Ташиевнинг «вакил ўғли» Абсаттар Сиргабаев, депутат Жениш Токторбаев ва Медербек Усўнов ҳам судланган. Суд уларнинг ишини ҳам қисқартирди.

Ишни қисқартирилишига Жалолобод шаҳар прокуратурасининг оғзаки илтимоси асос бўлди. Прокурор айбланувчилар 2013 йили уюштирган митингда «Қумтўр масаласи бўйича норози бўлишганини, ҳозир бу муаммолар қаралиб, улар давлат хизматларида ишлашаётганини» айтиб, айбловни қўллашдан бош тортишини билдирди.

Ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин Олий суд 2021 йилнинг май ойида бу ишни Жалолобод шаҳар судига қайта кўриб чиқишга юборган. Бироқ суд текширувига «процессуал қонун бузишлар» асос бўлгани айтилган. Шаҳар прокуратурасининг илтимосини Ташиевнинг собиқ партиядоши Курманкул Зулушев бош прокурор бўлганда келтирди.

Ташиев, Жапаров ва Мамитовни қўллаш митинги

2013 йилнинг май ойида Ташиев, Сиргабаев, Токторбаев ва Үсөнов тарафдорлари билан Жалолобод шаҳрида митингга чиқишган. Улар вилоят маъмурияти биносини босиб олиб, «Ата Журт» партиясининг аъзоси Медербек Усўновни «Жалолобод губернатори» деб аташган.

Митингчилар ўша вақтдаги ҳукуматнинг Жалолободдаги мухтор вакили Жусубали Тўрўмаматовни бинодан қувиб чиқишган. Ташиев Жалолобод шаҳар мерлигига Тайирбек Чойбековни тайинлашни кўзлашаётганини билдирган.

Шайирбек Ташиев вилоят маъмурияти биноси босиб олинганини журналистларга тасдиқлаб, «милиция ва ходимлар қаршилик кўрсатмаганини» билдирган.

Митингчилар Қумтўр кони бўйича шартномани бекор қилишни ва ўша вақтда қамоқда бўлган «Ата Журт» фракциясининг депутатлари Садир Жапаров, Камчибек Ташиев ва Талант Мамитовни бўшатишни талаб қилишган.

*Жапаров, Ташиев ва Мамитов 2012 йилнинг октябрь ойида Қумтўрни миллийлаштириш талаби билан Оқ уй олдига митингга чиқишган. Айрим митингчилар Оқ уйнинг тўсиғидан ошиб ўтишга ҳаракат қилишган. 2013 йили сиёсатчилар «ҳукуматни куч билан босиб олишда» айбдор деб топилиб, депутатлик мандатларидан маҳрум қилинган. 2020 йилнинг октябрь ойида ҳукуматга Садир Жапаров келгандан кейин Олий суд собиқ депутатларни оқлаган.

Икки кундан кейин миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Усўновни қўлга олиб, Бишкекка олиб кетган. Митингчилар МХДҚнинг Жалолободдаги бошқармасини босиб олишга ҳаракат қилишган. Шунингдек улар Бишкек — Ўш автойўлини тўсишган.

Жалолобод вилоят прокуратураси «ҳукуматни куч билан тортиб олиш ёки ҳукуматни куч билан ушлаб туриш» ва «Конституциявий тизимни куч билан ўзгартиришга халқ олдида чақириқ қилиш» моддалари билан жиноий иш қўзғаган. Терговда митингнинг олти иштирокчиси айбланган.

2013 йилнинг декабрь ойида Жалолобод вилоят судининг ҳукми билан айбланувчиларнинг ҳар бири уч йилга шартли судланган.