Антикризис қўмитасини Ақилбек Жапаров бошқарадиган бўлди

310

Вазирлар маҳкамаси Ижтимоий-иқтисодий чақириқларга тезкор чора кўриш бўйича антикризис қўмитаситини тузди. Уни вазирлар маҳмасининг етакчиси Ақилбек Жапаров бошқарадиган бўлди.

Вазирлар маҳкамасини етакчисининг биринчи ўринбосари Арзибек Кожошев қўмита бошчисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Антикризис қўмитасининг асосий вазифаси — дунёда бўлаётган мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига салбий таъсир кўрсатган воқеаларга тезкор чора кўриш учун антикризис бошқарувни тузиш.

Аввалроқ иқтисод вазири Данияр Амангелдиев тадбиркорлар «кризисга қарши чораларни» қабул қилишини билдирган.

«Украинадаги вазият сабабли оқибатларни ҳисобга олиб, салбий натижаларнинг олдини олиш мақсадида вазирлар маҳкамасида антикризис режа ишлаб чиқилмоқда», — деган у.

Украинадаги уруш ҳақида айтар экан, Амангелдиев «бу вазиятда мамлакат учун ҳам, бизнеч учун ҳам рисклар бор» деб таъкидлаган.