Қирғизистонда бир ҳафтада коронавирусдан 7 киши вафот этди

290

Қирғизистонда 8 мартдан 14-мартгача коронавирусдан 7 одам вафот этди. Бундан ташқари, COVID-19 101 янги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.

Касаллик юқтирган ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 61;
  • Чуй вилоятида — 29;
  • Иссиқкўл вилоятида — 5;
  • Жалолобод вилоятида — 5;
  • Ўш вилоятида — 1.

8 мартдан 14 мартгача Норин, Талас, Баткен вилоятлари ва Ўш шаҳрида COVID-19 касаллигини юқтирганлар бўлмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 200 742 кишига етди. Бундан ташқари, коронавирусдан умумий 2 973 киши қазо қилди.

Бир ҳафтада касалликдан 188 бемор соғайди. Уларнинг умумий сони ўлка бўйича 195 минг 873 киши бўлди.

14 мартга кўра 133 бемор касалхонада, 184 одам уй шароитида даволанмоқда.