Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари чегарадаги отишмалар бўйича учрашув ўтказди

282

12-мартда «Гулистон-автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида Қирғизистоннинг МХДҚ етакчисининг биринчи ўринбосари, Қирғизистон Чегара хизмати раҳбари генерал-майор Уларбек Шаршеев билан Тожикистон Чегара ҳарбийлари етакчисининг биринчи ўринбосари, генерал-полковник Ражабали Раҳмоналининг учрашуви ўтди.

Учрашувга президентнинг Баткен вилоятидаги ваколатли вакили Абдикарим Алимбаев ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода ҳам иштирок этди.

Томонлар чегарадаги можаролар ва чегара хавфсизлигини муҳокама қилдилар. Шунингдек, улар 10 ва 11 март кунлари содир бўлган отишмани ҳам муҳокама қилишди.

* 10 мартда Баткен туманига қарашли Тескей ҳудудининг қирғиз-тожик чегара ҳудудида қуролли можаро рўй берган. 11-мартга ўтар кеча Баткенинг Эски-Тош ҳудудида қайтадан отишма бўлган. Икки давлат ҳарбийларининг ўртасидаги отишма деярлик 20 дақиқага чўзилган.

Қирғизистон ва Тожикистон қайси масалалар бўйича келишди?

Томонлар чегара можароларига йўл бермаслик учун бир қатор чораларни қабул қилишга келишишди.

  • Провокацияга йўл қўймаслик учун ҳарбийлар орасида тушунтириш ишлари олиб борилиши керак;
  • Низолар ривожланиб кетмаслиги учун Қирғизистон ва Тожикистон ахборот алмашиб туриши керак;
  • Икки давлатнинг ҳарбийлари қонун бўйича назарда тутилган ҳолатлардан мустасно бошқа вақтда қурол қўлланмаслиги керак;
  •  Барча ҳарбийлар белгиланган Чегара чизиқларида ҳатти-ҳаракатларининг талабларига риоя қилиши керак.