8-мартдаги маршда Қирғиз ССРининг байроғини кўтариб чиққан киши 3 минг сом жаримага тортилди

374

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 8 мартдаги тинчлик пиёда юришида қўлга олинган «КыргСоц» ташкилотининг аъзосига 3 минг сом жарима солди. Суд фаол «тинч йиғилишларни ўтказиш тартибини бузган» деб топди.

Жаримага тортилган киши аёллар ҳуқуқларига ва тинчликка бағишланган юришда Қирғиз ССР байроғини кўтариб чиққан эди. Кўп ўтмай уни Биринчи май ТИИБнинг ходимлари ушлаб кетишган.

Маршга қатнашган фуқаровий фаол Умай Арикованинг айтишича, у Қирғиз ССР байроғини кўтариб чиққан кишига уни олиб қўйишни талаб қилган. Бироқ у Арикованинг талабини бажармаган.

«Мен Биринчи май ТИИБининг милиционерларига сепаратистлик маъно яратган провокаторни олиб кетишни айтди. Улар ундан байроқни олиб қўйишни сўрашди, бироқ у қаршилик қилди. Натижада милиционерлар уни қўлга олишди», — деб ёзган Арикова.

Туман милициясидан байроқ кўтариб чиққан кишини ушлаган вақтда у «формасиз милиционерни урганини» айтишган. Пиёда юриш иштирокчиси «номаълум киши байроқни унинг қўлидан юлиб олганини» айтган. Шунингдек, у «уни биринчи милиционер муштлаганини» билдирган.

«КыргСоц» ташкилоти куч органлари «провокаторнинг ўрнига тинчлик юришини иштирокчисини» қўлга олганини билдиришган. Шунингдек, ташкилотдан Биринчи май ТИИБининг ходимлари уларни аъзосини «ноқонуний ушлаган» деб билдиришган.

Биринчи май ТИИБининг ходимлари «КыргСоц»нинг қўлга олинган аъзосини «профилактик сўзлашувдан кейин» қўйиб юборишган.