Президент Инвестициялар бўйича миллий агентлик тузди — уни Равшан Сабиров бошқаради

378
Равшан Сабиров

Президент Садир Жапаров 11-мартда «Инвестициялар тизимини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва Қирғиз Республикасининг инвестиция салоҳиятини ошириш бўйича чоралар ҳақидаги» фармонни имзолади.

Фармонга кўра, президентга қарашли Инвестициялар бўйича миллий агентлик тузиб, уни Равшан Сабиров бошқаради. Сабиров «Ата-Журт Кыргызстан» фракциясининг депутати.

Сабиров 2020-йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига Садир Жапаров ва МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев асос солган «Мекенчил» партияси билан қатнашган. Ҳукумат алмашгандан кейин Сабиров вице-премьер-министр, кейин президент маслаҳатчиси бўлган.

Миллий агентлик ягона давлат инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишга масъул бўлади. шунингдек, агентлик чет ўлка инвестицияларини жалб қилиш учун халқаро молия институтлари ва чет ўлкалик молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Янги муассаса 2017-йили тузилган KADI Инвестиция ва ривожлантириш агентлик базасида тузилди.

2021-йили олтинчи чақирилишнинг депутатлари Искендер Гайпкулов ва Нурбек Сидигалиев ҳукуматга қарашли агентликни президент қарамоғига ўтказишни таклиф қилишган. Депутатлар агентлик «кутилган натижаларга эришмади ва ўлканинг инвестиция ёқимлилигини яхшилаш бўйича кескин, зарур чоралар кўролмаган» деган фикрни айтишган.

Гайпкулов билан Сидигалиевнинг таклифига ўхшаш давлат органи Қирғизистонда олдин бўлган. 2009-йили республиканинг собиқ президенти Курманбек Бакиев президент аппаратини тарқатиб, уни базасида бир неча янги тизимларни, уларнинг орасида ривожлантириш, инвестициялар ва инновациялар бўйича марказий агентликни (ЦАРИИ) тузган. ЦАРИИни президентнинг ўғли Максим Бакиев бошқарган.

Муассаса «иқтисод тизимини қайта қуриш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш, тадбиркорликни ва бизнесни ҳимоя қилиш, ижтимоий ва технология прогрессни, ҳудудларнинг имкониятини ва ресурсларни кўпайтиришни ҳисобга олиб инвестиция жалб қилиш» билан шуғулланади деб режалаштирилган.

Бундан ташқари, ЦАРИИ «умумий координацияни олиб бориб, ривожлантириш бюджетини тайёрлаб, миллий иқтисод дастурларини, миллий инфраструктура лойиҳаларни, инвестициявий дастурларни ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиши» керак эди.

2010-йилнинг апрель воқеаларидан кейин муваққат ҳукуматнинг декрети билан ЦАРИИ тарқатилган, бироқ ундаги ходимларнинг кўпи сиёсатда қолган.