Украин элчиси: Россияга қарши санцияларнинг Қирғизистонга ҳам таъсири тегишидан огоҳлантирамиз

354
Украинанинг Қирғизистондаги элчилиги. Сурат: Клооп.

Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Валерий Жовтенко Украинадаги уруш сабаб юзага келувчи иқтисодий оқибатлар ҳақида маълумот бериш учун Қирғизистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказаётганини билдирди. Бу ҳақда у қирғиз нашрларининг журналистлари билан учрашувда айтди.

Унинг айтишича, Россияни Украинага ҳужум қилиши барча давлатларга, унинг орасида Қирғизистонга ҳам тегишли.

«Биз [қирғиз ҳукуматига] Россия иқтисодида бўлаётган вазият сабаб қандай иқтисодий сабаблар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиряпмиз. Россияда иқтисодий ҳолат тезлик билан ёмонлашмоқда, Қирғизистон Россия билан иқтисодий томондан тиғиз алоқада бўлгани сабаб, бошқа давлатларнинг тажрибасига таяниб, қандай ҳаракат қилса бўлишини айтиб бермоқчимиз», — деди Жовтенко.

Элчининг айтишича, у президент маъмурияти ва ТИВ вакиллари билан учрашувларни ўтказган.

«Менинг [учрашувлардаги] вазифам ҳақиқатга етказиш ва Қирғизистоннинг иқтисодий хавфсизлигига боғлиқ масалаларни рационал ечиш йўлларини таклиф қилиш эди. Сиёсий раҳбарият бизни бундан кейин ҳам қўллайди деб кутамиз», — деб қўшимча қилди дипломат.

Украинага бўлган ҳужум сабаб Россия кўплаган халқаро санкцияларга учраб, бу ўлка иқтисодига зарар қилмоқда. 8 мартда Россия дунё бўйича энг кўп санкция киритилган давлат экани маълум бўлган.

Бундан ташқари, Россияда кўплаган халқаро компаниялар, шунингдек Apple, Mercedes Benz ва McDonalds каби брендлар ёпилиб ёки ўз ишини тўхтатган.

Қирғизистон Украина билан Россия урушида расмий ўртоқлик позициясида турибди. Бу ҳақда президент Садир Жапаров 9 мартда парламент йиғинида айтган.

«Албатта, биз кичик давлатмиз. Бизни урушни тўхтатишга таъсир қилолмаймиз. Шу сабаб биз холис давлат бўлишимиз керак», — деган Жапаров парламентнинг 9 мартдаги йиғинида.

5 мартда қирғиз ТИВ бошчиси Руслан Казакбаев ҳам Москвадаги брифингда Россия билан Украинани тинчликка чақириб, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга ундаган. Бундан ташқари, Казакбаев Қирғизистонни украин-рус сўзлашуви учун майдонча қатори таклиф қилган.