Амалдорлар, юристлар, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари 9-мартда вазирлар маҳкамасининг интернетдаги ёлғон маълумотдан шикоят қилиш бўйича қарор лойиҳасига боғлиқ хавфларни (фейк ҳақидаги қонунга қўшимча) муҳокама қилишди. Муҳокаманинг муҳим ҳолатлари ҳақида айтамиз.
Қандай қарор?
Маданият вазирлиги февралнинг ярмида вазирлар маҳкамасини интернетдаги ёлғон маълумотлар бўйича шикоят қилиш бўйича қонун лойиҳасини эълон қилган. Бу ҳужжат «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотдан ҳимояланиш ҳақидаги» қонунни ишлашини тўлдириши керак.
Лойиҳада муассаса сайтларнинг ишига ва саҳифаларига интернет-провайдер орқали тақиқ қўйишни таклиф қилган.
Асосномада бирор бир одам ўзи ҳақида очиқланган маълумотни ёлғон деб ҳисоблаган ҳозирда кўриладиган чоралар алгоритми ёзилган. Бу ҳолда рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлиги қошида тузиладиган хизматга ариза бериши керак. Давлат органи суднинг қарорисиз бирор бир сайтнинг ишини икки ойга тўхтатишини талаб қила олади. Агар сайтнинг эгаси маълумотни ўз эрки билан ўчирса, унга яна сайтга кириш имконини тиклаб беришади.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар нима дейди?
Юристлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва ОАВлари вакиллари қарор лойиҳаси «хом» ва жиддий тўлиқлашларга муҳтожлигини билдиришди. Уларнинг фикрича, вазирлар маҳкамасининг лойиҳасида сўз эркинлигига ва давлат томонидан кафолатланган фикр айтиш ҳуқуқига таъсир қилган «Конституцияга қарши механизмлар» киритилган.
Улар ҳужжат Қирғизистон қабул қилган халқаро мажбуриятларга қарши деб таъкидлашди. Журналистлар ҳам қарор бошқача фикрлаганларга қарши қурол бўлиб, «суриштирув журналистикасини йўқ қилади» деб ҳисоблашади.
Алоқа операторлари ассоциацияси директори Саламат Ормошев ҳам вазирлар маҳкамаси лойиҳасидан гумон қилмоқда. Бу ҳужжат интернетнинг қирғиз сигментигагина эмас, чет эл сайтларига, жумладан Facebook, Twitter, ВКонтакте ва бошқа ижтимоий тармоқларга ҳам тегишли эканини сезган.
Ормошевнинг айтишича, операторлар биргина қирғиз сайтларини тақиқлай олади, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги бирор бир маълумотни ўчириш ёки тақиқлаш ишини бу ресурсларнинг ўзлари олиб боради.
Давлат муассасаларининг вакиллари нима дейди?
Давра суҳбатига Маданият вазирлиги, Алоқа хизмати ва Адлия вазирлигидан ҳам вакиллар келган. Улар ҳужжатга тўлиқлашлар киритилиши кераклигига рози бўлишди, бироқ «Аниқ эмас (ёлғон) маълумотдан сақланиш ҳақидаги» қонун қабул қилинганини, ҳозирда қонун ишга тушиши учун механизмлар кераклигини бир неча марта таъкидлашди.
Алоқа хизматининг вакили ўз муассасасида минкабни уларга берадиган ишни бажаришга ваколатлари ҳам, компетенцияси ҳам йўқлигини айтди.
Ҳужжатга кўра, шу хизматнинг мутахассислари қандай маълумот фуқаронинг «ор-номуси, қадри ва обрўсига зарар келтиришини» аниқлаши керак.
Қандай қарорга келишди?
Давлат муассасалари ходимлари медиасектор вакиллари билан бирга лойиҳа устида ишлашга тайёрлигини айтишди. Улар журналистларни ва ҳуқуқ ҳимоячиларни ҳужжатни яхшилашга йўналтирилган ғояларни таклиф қилишга чақирди.
Журналистлар минкабдан қонун лойиҳасини тўлиқлаб чиқишга қайтариб беришни ва «Аниқ эмас (ёлғон) маълумотдан сақланиш ҳақидаги» қонунига қонун актларини ишлаб чиқишни тўхтатишни сўрашди. Улар вазирлар маҳкамасига «фуқароларни аниқ бўлмаган маълумотлардан ҳимояланишни муқобил механизмларини» яхшилаш устида бирга ишлашни ҳам таклиф қилишди.
Фейк ҳақидаги қонун
Президент Садир Жапаров 2021-йилнинг августида «Аниқ эмас (ёлғон) маълумотдан сақланиш ҳақидаги» қонунини имзолаган. Қонунни имзолагунча юристлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаровий жамият буни танқид қилиб, қарши чиқишган.
Шунингдек, улар қонунда ҳуқуқ механизмлари борлигини, бундай тортишувлар ариза асосида суд орқали ҳал қилинишини айтишган.
Қонун иккинчи ҳаракатдан кейин қабул қилинган. 2020-йили ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков «Маълумотни манипуляцилаш ҳақидаги» қонун лойиҳасининг биринчи вариантини ишлаб чиқишга қайта юборган.
Ҳужжатни олтинчи чақирилишнинг депутатлари Гулшат Асилбаева билан Айнура Осмонова таклиф қилган. Бироқ Асилбаевага тегишли дейилиб қолган. Сабаби у қонун лойиҳасини фаол ҳимоя қилиб, танқид қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини «фейклар ва троллар» деб атаган.