Американинг кинопремьералари Россияга қарши санкциялар туфайли Қирғизистонда кўрсатилмайди

311

Американинг кўплаган кинокомпанияларининг премьералари Қирғизистон кинотеатрларида намойиш қилинмайди. Бу ҳақда 24.kg'га Кинотеатр эгалари ассоциациясининг бошчиси Алмаз Кайипов билдирди.

Кайипов бу Россияга қарши санкцияларга боғлиқ эканини, Қирғизистон мана шу россиялик субдистрибюторлар билан шартнома тузганини айтди. Бунгача ғарбнинг бир қанча йирик кинокомпаниялари Россияда фильмларини намойиш қилишни тўхтатишган.

Унинг айтишича, машҳур кинофильмларни кўрсатиш «Бетмен» фильмидан кейин тўхтатилиши мумкин. У Диснейнинг «Я краснею» ва Sony компаниясининг «Морбиус» фильмлари ижарага олинганини билдирди. Бу икки фильмнинг ижараси март ойига белгиланган эди.

«Бу йирик лойиҳаларнинг бари таъсир қилади деб ўйлайман. Кинотеатрларда қўйилган фильмларнинг 80% — Голливуднинг уч-тўрт студиясиники. Бироқ улар бизга фильмлар берилмаслигини билдиришди. Биз уларга давлатимиз ва фуқароларимиз санкцияларга кирмаган деяпмиз, бироқ ҳозирча студиялардан аниқ жавоб келмади», — деди Кайипов Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Бироқ катта маблағ тўплолмаган лойиҳалар доимгидай ишлаётганини таъкидлади.

Унинг айтишича, кино тармоғининг маҳаллий вакиллари "шок" бўлишмоқда, сабаби COVID-19 пандемиясидан кейин вазиятдан эндигина чиқа бошлаган эди. Кайипов санкциялар сабаб Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари кинопремераларсиз қолишади деб ҳисоблайди, чунки студияларнинг филиаллари ва бўлимлари Москвада жойлашган.

7 мартда тақдимотлар йўқлигидан Қозоғистондаги Kinopark-Kinoplexx кинотеатрлар тармоғи номаълум муддатга ёпилишини маълум қилган.

«Бироқ Россия орқали ишлаган кўп Голливуд компаниялари бизга фильмларни беришдан бош тортишмоқда. 1 апрелдан бошлаб ҳеч нарса кўрсатолмай қоламиз. Шу сабаб Kinopark-Kinoplexx компанияси 1 апрелдан номаълум муддатга ёпилишга мажбур. Бахтга қарши ҳақиқат шундай», — деган мазкур кинотеатрлар тармоғининг етакчиси Алмаз Малдибаев.

Киностудиялар «санкциялари»

Бунгача Sony, Disney ва Warner Bros. Киностудиялари Россияга ўз фильмларини ижарага беришни тўхтатган. Бунга рус ҳарбийларини Украинага ҳужуми сабаб. Ҳозирча кинокомпаниялар ижарани қанча вақтга чеклагани номаълум.

Россия Кинотеатр эгалари ассоциацияси ўлка кинотеатрлари режалаштирилган даромаднинг 80%дан қуруқ қолиши мумкинлигини айтмоқда. Бу томонда «кино намойишлари тармоғи тўлиқ ёпилиб кетиш хавфи остида» деб хавотирда.

Ассоциация 3 мартда Россиянинг Маданият вазирлиги ва Кино фондига «рус фильмларини прокатга чиқариш бўйича дастур ишлаб чиқишни ва амалга оширишни» сўраган. Улар рус киноларини экранга чиқишини тўғри бўлиштириш 2022 йили прокатдан моддий фойда олишга, томошабинларни онлайн-платформаларга кириб кетишини олдини олишга ёрдам беради деб ҳисоблашади.

Ассоциация премьер-министр Михаил Мишустинга ҳам мурожаат қилиб, кинотеатрларга «2020 йилдагидай усул ва ҳажмда» тўғридан-тўғри субсидия ажратишни таклиф қилди. Унда кинотеатрларнинг кўпи COVID-19 пандемияси сабаб ёпилган эди.