Украинадан эвакуацияланган юздан ортиқ қирғизистонлик Венгрияга етди

326

Украинадан эвакуацияланган Қирғизистоннинг 112 фуқароси, уларнинг орасида элчиликнинг икки ходими Венгриянинг чегарасига етди. Бу ҳақда 1-мартда Қирғизистонни Украинадаги элчиси Идрис Кадиркулов Фейсбук саҳифасида билдирди.

Унинг айтишича, қирғизистонликлар Венгрия чегарасини кесиб ўта бошлади.

Эвакуацияланган қирғизистонликлар Венгрия чегарасида. Сурат: Идирис Кадиркуловнинг Фейсбук саҳифаси.

«У ердан фуқароларимизни Қирғизистонни Венгриядаги элчилигида ишлаган касбдошларимиз кутиб олишади», — деб қўшимча қилди Кадиркулов.

Бироқ элчилик маълум қилишича, чегарада айрим қирғизистонликларнинг ҳужжатларига боғлиқ муаммолар юзага келган — улар Украинада рўйхатга турмай 90 кундан ортиқ юришган.

«[Бу] қўшимча қийинчиликларга сабаб бўлди. Бу масала ҳам элчилик ходимлари томонидан зудлик билан ҳал қилинмоқда», — деди Кадиркулов.

«Автобуснинг ҳайдовчиси ҳам, уни қўриқлаб кетаётганлар ҳам хавфсиз ва тирбанд бўлаётган маршрутлар ҳақида узлуксиз маълумот олиб туришди, бу эса бизни фуқароларни белгиланган жойгача олиб келишга имкон яратди», — деб таъкидлади Кадиркулов, Киевдан Венгрия чегарасигача бўлган йўл 20 соатга яқин вақтни олганини қўшимча қилди.

Бунгача Қирғизистонни Украинадаги элчилиги 30га яқин қирғизистонлик ўлкадан ўзи чиқиб кетганини билдирган.

Бундан ташқари, дипломатик вакиллик ҳозирда 300 одам билан алоқада эканини, 680 одам консуллик рўйхатида эканини таъкидлаган. ТИВнинг маълумотига кўра, Украинада Қирғизистоннинг умумий 1 357 фуқароси бор.

Шунингдек, Киев, Одесса, Харьков ва Львов шаҳарларида хавфсиз уйи йўқ қирғизистонликларга вақтинча яшаш жойлари ташкил қилинган. Украинада согуш жүрүп жатканына алты күн болуп калды. 24-февраль күнү таң эрте орус ҳарбийлар Украина ҳудудига бостириб киришган. Тинч аҳоли отишмалар сабаб метро билан ертўлада яширинишга бажбур бўлмоқда. Украинада ҳарбий ҳолат эълон қилинган.