Қирғиз ТИВнинг етакчиси Россия билан Украинани самарали диалогга чақирди

Қирғизистонни ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев марказий Осиёдаги ва АҚШдаги ҳамкасблари билан С5+1 форматидаги онлайн учрашувда Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.

С5+1 — бу ўзаро манфаатларни кўрсатиб турган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилиш учун АҚШ билан Марказий Осиёнинг беш давлатини бирлаштирган платформа.

Казакбаевнинг айтишича, «ҳозирги Украинадаги жанжалга икки қардош халқ тортилган».

«Қирғиз халқи рус ва украин халқи билан қадимдан дўстлик муносабатида. Бироқ Қирғиз Республикаси бугунги кунда дунё бирлашиш ўрнига яхши-ёмонга бўлинаётгани хавотирга солади», — деди Казакбаев.

У Украина билан Россия ўртасидаги сўзлашувлар бошлангани қувончли эканини айтиб, «урушга қатнашган томонларни самарали диалогни янги форматларини фаол излашга» чақирди.

Учрашувда ТИВ бошчилари Россияга киритилган санкциялар Марказий Осиё давлатларига таъсир қилишини ҳам муҳокама қилишди.

Евроиттифоққа аъзо давлатлар, унинг орасида АҚШ Россияга янги иқтисодий ва технологик санкцияларни киритишни режалаштирмоқда. Россия Украинага 24 февралда ҳужум қилган. Шунингдек, Евроиттифоқ, Канада ва Буюк Британия рус учоқлари учун ўз ҳаво йўлларини ёпган.