«Манас» эпоси ҳақида немис тилида комикс чиқди

372

Германия элчилиги «Манас» эпоси бўйича немис тилида комикс чиқарди. Бу ҳақда элчилик Фейсбук саҳифасида билдирди. Элчиликнинг маълумотига кўра, китоб қирғиз-немис дипломатик муносабатларининг 30 йиллгига бағишланган.

Сурат: Германиянинг Қирғизистондаги элчилиги

«“Манас”» эпоси классик қирғиз адабиётининг ънг аҳамиятли эпоси, шунингдек турк халқларининг энг таниқли асарларидан бири. Биз янги нашрдан чиққан биринчи саҳифаларимизни қўлимизга олганда роҳатландик!» — деб айтилади элчиликнинг маълумотида.

2017-йили Қирғизистонни Германиядаги элчилиги «Манас» эпосини немис тилига таржима қилинган версиясини тақдим қилган. Эпос таниқли олим, турколог ва тилчи Вильгельм Радлов томонидан тажималанган.

«Манас» — катта қирғиз эпоси. У инсониятнинг маданий мерослари рўйхатига ва «дунёнинг энг йирик эпоси» сифатида Гиннес китобига кирган. У уч бўлимдан иборат: «Манас», «Семетей» ва «Сейтек».