«Геосиёсий рисклар». Миллий банк чегирма ставкасини 10 фоизга оширди

288

Миллий банк 1-мартдан бошлаб чегирма ставкасини 8,5%дан 10%гача оширди. Бу ҳақда  бош регуляторнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Хабарда айтилишича, бундай қарор «ташқи муҳит ва ички иқтисодий шароитларни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар» асосида қабул қилинган.

Миллий банкдагилар давлатнинг иқтисоди коронавируснинг пандемияси сабабли инқироздан кейин қайта ўнгланишда давом этаётганини қўшимча қилишди. Бундан ташқари, бош банкнинг билдирувида Қирғизистондаги нарҳ-наво ўсишининг «геосиёсий рисклари» ҳақида айтилади. Аввалроқ вазирлар маҳкамаси Украинадаги уруш туфайли Россияга нисбатан киргизилган санкциялар боис юзага келувчи инқирозга қарши тадбирлар режасини ишлаб чиққанини билдирган.

«Қирғизистон Республикасида нарҳ динамикасида дунё бўйича озиқ-овқатларга ва ёқилғи маҳсулотларига нарҳларнинг ўсиши таъсирини кўрсатмоқда. [...] Айни вақтда мамлакатда келажакдаги баҳо динамикаси аксар вазиятда савдо бўйича ҳамкор мамлакатлар, биринчи навбатда Россия ва Қозоғистон билан савдо алоқаларига боғлиқ», — деб билдиришди Миллий банкдан дунё молия бозорларидаги номаълумлик боис Қирғизистонда инфляция ўсаверишини қўшимча қилиб.

Шунингдек мамлакатнинг бош банки «миллий валютада етарли ликвидлик кўламига эга» эканини айтиб ишонтирди. Миллий банк мамлакатда баҳоларнинг барқарорлигини ушлаб туриш учун пул-кредит сиёсатини олиб боради.

Миллий банкдан инфляцияни 12% ўлчовида ушлаб туриш ҳаракати ҳам кўрилишини айтишди.

Охирги марта бош банк чегирма ставкасини бир ой аввал, 31-январда ортирган. Ўшанда чегирма ставкасининг ўлчови 8%дан 8,5%га қадар кўпайтирилган. 2021-йилнинг январида чегирма ставкасининг ўлчови 5%ни ташкил қилган.

Чегирма ставкаларининг ёрдами билан Миллий банк бўсағани аниқлайди, бу бўйича тижорий банклар аҳоли учу берилувчи кредитнинг баҳосини белгилайди. Ҳисоб ўлчови қанчалик паст бўлса, охирги истеъмолчи учун кредит насия шунчалик арзон бўлади, аксинча бўлганда эса — қиммат.

Бўсағанинг кўтарилиши кредитнинг қимматлашига ва депозитларнинг кўпайишига олиб келади. Натижада, «Азаттык» таъкидлаганидек, товар ҳамда хизматларга талаб ва таклиф камаяди, нарҳларнинг ўсиши тўхтайди, инфляциянинг ўсиши секинлайди. Ҳисоб ўлчови паст вақтда банкларнинг аҳолига берган кредити арзон бўлади, бундай талаб ва таклиф кўтарилади ҳамда у нархларнинг қимматлашига, шунингдек инфляциянинг ўсишига олиб келади.