Роскомнадзор 25-февралда Facebook ижтимоий тармоғининг трафигини камайтирди, Россия Бош прокуратураси эса ижтимоий тармоқни россияликларнинг ҳуқуқлари ва эркинлигини бузишга алоқаси бор деди. Бу ҳақда Роскомнадзорнинг расмий сайтида эълон қилди.
Маълумотда Facebook россиялик тўрт ОАВнинг — «Звезда» телеканали, «РИА Новости» ахборот агентлиги, «Лента.ру» ва «Газета.ру» интернет сайтларининг — расмий аккаунтларига чеклов киритиш билан Россия қонунларини бузиш деб билдирди.
Роскомнадзор чекловларни олишни ва унинг сабабини тушунтиришни талаб қилиб, Meta компаниясига мурожаат қилганини билдирди. Аммо ижтимоий тармоқнинг асосчилари мурожаатга жавоб бермади.
Meta компанияси вице-президенти Ник Клегг компания Россия ҳукуматининг талабларини бажаришни рад қилганини билдирди. Унинг таъкидлашича, Мета фактларни мустақил текширишни ва контентга марка қўйишни давом этдиради.
Шу билан бирга Facebook Россиянинг давлат оммавий ахборот воситаларига яна рекламага жойлаштиришга ва платформани жунёнинг қайси бир бурчида бўлмасин монетизация қилишни таъқиқлади.
«Биз шу билан бирга Россия давлат ОАВини маркировка қилишни давом этдирамиз. Бу ўзгаришлар киритила бошлади ва дам олиш кунигача давом этади», — деб ёзди Facebook’нинг ҳавфсизлик сиёсат бўлими бошлиғи Твиттерга.
Шу билан бирга, 24-февралда рус ҳарбийлари Украинани босиб қиргани куни Роскомнадзор россиялик ахборот воситалари «Украинадаги Россиянинг ҳарбий операцияси» ҳақида мақолаларни ёзаётганда фақат расмий россиялик манбаларга таянишга мажбур эканини билдирган. Маҳкамадан ёлғон маълумот тарқатгани учун беш миллион рублгача жаримага тортиш ва мақолаларни таъқиқлаш мумкинлигини огоҳлантирган.
Бундан ташқари Россия ҳукумати Украинадаги уруш жараёни ҳақида маълумот бермаган. Украина президентининг маъмурияти 3500 россиялик ҳарбий ҳалок бўлди деган маълумотни эълон қилган, Россиянинг Мудофаа вазирлиги ҳамон йўқотишлар ҳақида ойдинлик бермади.