Швейцария банклари маҳфийлиги билан машҳур, улар тоғ қўйнида мустаҳкам яширилган хазиналарни ёдга солади. Швейцария ҳукумати эса бу обрўни сақлаб қолиш учун қўлидан келган барча ишларни қилади.
Аммо банкнинг бой мижозларига яхши бўлган нарса, қолганлари учун ёмон бўлиши мумкин. Коррупцияга аралашган сиёсатчилар ёки уюшган жиноий гуруҳ аъзолари пулларини бегона кўздан йироқ деб Швейцарияда яширса, аксар ҳолларда улар қилган жиноятнинг қурбонлари пулни кўрмаслигини англатади. Маблағ Швецария банкининг ҳисобига тушгандан кейин уни истаган ерда ўтказса бўлади.
Швейцариянинг банк сири бўйича қатъий қонунлари сабаб бунга қадар бошқа давлатнинг ҳукуматлари ва журналистлари банк тармоғини жавобгарликка торта олмай келишган. Энди бари ўзгарди.
Аноним маълумот манбаси Швейцариянинг Credit Suisse йирик банкининг ҳисоб маълумотларини Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетасига берган. Газетанинг таҳририяти бу маълумотни OCCRP ҳамда дунё юзидаги бошқа 46 ҳамкор ОАВ билан бўлишган. Лойиҳада жами 163 нафар журналист ишлади.
Сиздирилган маълумотлар базасида 1940-йиллардан тахминан 2010-йиллар ўрталаригача бўлган даврда очилган 18 мингдан ортиқ банк ҳисоб рақамлари қайд этилган бўлиб, уларда жами 100 миллиард доллардан зиёд маблағ сақланади.
Маълумотлар шуни кўрсатадики, дунёнинг деярли барча бурчакларидан келган ўнлаб шубҳали мижозлар пулини банкда сақлаганини кўрсатиб туради. Уларнинг кўпчилиги обрў-эътиборини Googlе орқали осонгина текшириш мумкин бўлган одамлар эди.
Етакчи банк шунчалик кўп муаммоли мижозларга хизмат кўрсатишининг сабаби нимада?
OCCRP Credit Suisse банкининг аввалги ва ҳозирги ходимлари билан яширин суҳбат қурди, улар банкнинг кўплаган муаммоли мижозларга хизмат кўрсатганининг асосий сабабларидан бири — банкни ўзининг заҳарли корпоратив маданияти деб тушунтиришди.
Ходимлар уларнинг бонуслари ёпилган ҳисобларга нисбатан банкка қанча қўшимча пул олиб келганига кўра бўлишини айтишди.
«Агарда сизлар шубҳали ҳисобни ёпсанглар, бўлиб ҳам, 20 миллион доллардар ортиқ маблаққа эга ҳисоб бўлса, унда банк ходими чуқур чоҳга тушди деб билаверинглар. Шунчалик чуқурки, чиқишнинг иложи йўқ», — деди бир маълумот манбаси.
Шунингдек, уларнинг айтишича, йирик капитали бор ҳисоблар кичик, масалан миллион доллар атрофида маблағи бор ҳисоблардан фарқли равишда, банкнинг стандартнормативлари билан текширилмаган. Чинакам йирик деб саналган ҳисоблар шунчалик юқори маҳфийлик билан сақланади, унинг кимга тегишли экани юқори раҳбарликдаги бир неча одамгагина маълум.
Мазкур банкнинг мижози жиноий даромадларини — масалан, ўз давлатининг бюджетидан ўғирлаб олган пулларни — ювишни режалаштирса бевосита катта менеджерларга мурожаат қилиб, одатий банк тизими орқали операция ўтказмайди.
OCCRP’нинг журналистлари уни текшириб кўриш учун, Credit Suisse’га мурожаат қилиб, Африка мамлакатининг бой инвесторига банк ҳисоби очиш мумкинми деган савол билан мурожаат қилган. Банкнинг вакиллари бу бўйича электрон почта орқали эмас, телефон орқали гаплашишни илтимос қилган. Шунингдек, улар аксарият мижозлар тавсиялар орқали келишини айтиб, аммо суҳбатлашишга рози бўлишган.
Потенциал мижозлар учун хавфсизлик кафолати қатори Credit Suisse презентациясига лойиқ, банк ходимлари холдинг компанияларининг, трастларнинг ҳамда банк ҳисобларининг номинал акционерлари ҳамда директорлари қатори чиқишни таклиф қилишган. Бу сўнгги эгалрини яширишга ёрдам берувчи мулкни қонуний «қатламларини» яратишга имкон беради.