Қирғизистонлик полвонлар  Болгарияда ўтаётган учрашувда уч медални қўлга киритди

338

Болгариянинг Велико-Тирново шаҳрида ўтаётган юнон-рум кураши бўйича Dan Kolov — Nikola Petrov номидаги халқаро мусобақада қирғизистонлик полвонлар бир олтин, икки бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Қирғиз-кураши федерацияси билдирди.

Маълумотга кўра, полвон Балбай Дордоков 55 килограммгача вазнда биринчи ўринни эгаллаган. У  финал мусобақасида руминиялик спортчи Флорин Михайни мағлуб этди.

Шу билан бирга полвонлар Узур Жусупбеков (97 килограмм) ва Тинар Шаршенбеков (63 килограмм) турнирда учинчи ўринларни эгаллашди.

77 килограмм вазнгача курашган Акжол Махмудов 20-февралда бронза мукофоти учун беллашади. У ярим финалда болгариялик спортчи Айк Мнацаканянга мағлуб бўлган.

Болгариянинг  Велико-Тирново шаҳрида Dan Kolov - Nikola Petrov номидаги юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир 17-февралда бошланиб, 20-февралда якунланади. Унга қирғизистонлик  спортчилардан Жоламан Шаршенбеков, Узур Жусупбеков, Нурмухаммад  Абдулаев, Марлен Асикеев, Элдияр Сатаров, Акжол Махмудов, Акилбек Талантбеков, Балбай Дордоков ҳамда Тинар Шаршенбеков қатнашмоқда.