Қирғизистон тадбиркорлари НКМ ҳақида нималарни билиши керак?

1103
Сурат: teksomolika / Freepik

Президент Садир Жапаров 2021 йили декабрда «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ёқимли солиқ ва божхона иқлимини яратиш ҳақида»ги фармонни имзолаган.

Жаннат Абдиракманова

Ушбу ташаббусга тадбиркорларнинг ҳаммаси ҳам қувониб кетмади —баъзи савдогарлар ҳозиргача норозилик акцияларига чиқиб, мажбурий тарзда назорат-касса машинаси (НКМ) ўрнатишга қарши чиқишмоқда.

НКМ нима дегани, у нима учун керак ва ундан қандай фойдаланилади? Мана шу ҳақда айтиб берамиз. Бизга солиқ хизматининг катта нозири Жаннат Абдиракманова ёрдам берди.

НКМ нима дегани? Аппаратни албатта сотиб олиш шартми?

Назорат –касса машинаси (НКМ) — бу маълумотни солиқ хизматининг умумий ахборот тизимига онлайн тизимида юбориб турган аппарат. Уни товар сотишда ёки хизмат кўрсатган вақтда қўллаш лозим.

НКМ аппаратини сотиб олишнинг ўрнига тадбиркорлар оддий НКМ функциясини бажарган мобил иловани телефонга юклаб олса бўлади.

Ҳозирда илова барча Android-смартфонларига етарли. Иловани ишлатиш учун ва ахборотни солиқ хизмати серверига юбориб туриш учун интернет керак. IPhone учун илова ҳозирда ишлаб чиқиш босқичида.

Скрин Солиқ хизматининг видеосидан олинди

Солиқ хизматининг ютуб каналида НКМ билан ишлашни тушунтирган видео плейлист мавжуд: столга қўйиладиган аппаратлар, мобил илова ҳамда web-версияси учун. Унда батафсил тушунтиришлар билан 26 видеоролик, унинг ичида тизимни қўллаш ҳақида онлайн-семинар давомида ёзилган лавҳа жойлашган.

НКМ солиқларни ҳисобламайди, фақат у ёки бу тадбиркор амалга оширган ҳар бир тўловни қайд қилиб туради.

НКМ кимларга мажбурий?

Тадбиркорлигининг турига қарамай жисмоний шахсларга товар сотган ёки хизмат кўрсатган тадбиркорларга мажбур. Агар сиз халқ билан шундай ҳисоб-китоб юритсангиз, унда сиз қонунга кўра, НКМни қўллашингиз керак.

Агар мен патент сотиб олсам, НКМ шарт эмасми? Ёки фойдаланишим керакми?

Буларнинг ўзаро алоқаси йўқ (ҳамда бир-бирини инкор қилмайдиган) нарсалар.

Тадбиркорга патент қачон фаолият юритаётган тадбиркорлиги талаб қилган вақтда зарур. Агар у патентсиз ҳам ишлай олса, унда керак эмас. Бундай вақтда тадбиркор ўзига мос бўлган солиқ тизимини танлаши керак.

Нима учун НКМ тизими жорий этилди?

НКМ 2016 йили киритила бошлаган —аммо унда йирик ва ўрта бизнесга тегишли бўлган. Энди кичик бизнесга навбат етди. Шу билан бирга, НКМдан фойдаланиш тўғрисидаги низом Қирғизистонда 1995 йилдан буён амалда.

Солиқ хизмати тадбиркорлар НКМдан фойдалана бошласа товар айланмасининг яширин қисми очиққа чиқади деб ҳисоблайди. Давлат мамлакатдаги товар айланмасига аниқ баҳо бериб, маълумотларни таҳлил қила олади. Бу Қирғизистонга қўшимча сармоя жалб қилишга имконият беради.

Бундан ташқари, НКМ солиқ тўлашни адолатли қилишнинг яна бир йўли. НКМ тизими амалга ошгунича мажбурий патент тўлаган тадбиркорлар, даромади миқдорига қарамасдан ҳаммаси бир хил тўлар эди.

«Камроқ товар айланмаси учун — ҳеч нима тўламайди. Товар айланмаси ўртачами — камроқ тўлайди. Йирик миқдорда товар айланмаси учун — тегишли миқдорда солиқ тўлайди. НКМ мана шу масалани тартибга солади», — деб ҳисоблайди солиқ ходими Жаннат Адиракманова.

НКМдан фойдаланишнинг тадбиркорлар учун қандай фойдаси бор?

НКМ бизнесга товарни ҳисоблашга ёрдам беради. Бундан ташқари, солиқ хизмати НКМни фаол қўлланган тадбиркорларга нисбатан текширувлар озаяди деб ваъда беришмоқда.

«Агар тадбиркорда ҳамма маълумотлар очиқ ҳамда етарли бўлса, солиқ хизмати қўшимча текширувлар юритмайди», — деб билдиришди улар.

Яна бир яхши томони —агар йиллик товар айланмаси 8 млн сомдан ошмаса солиқнинг баъзи турларидан озод этиш имтиёзи мавжуд. Солиқ идорасидагилар бу кичик бизнинг ўсишига ҳамда кенгайишига туртки бўлади деб ҳисоблашади.

Кичик бизнес қайси солиқдан озод этилади?

НКМдан фойдаланган ҳамда йиллик товар айланмаси 8 млн сомдан ошмаган тадбиркорлар савдодан олинадиган солиқдан , даромад солиғидан ва нарх солиғидан озод этилади.

Шундай бўлса ҳам тадбиркорлар даромад солиғини, ер солиғини, мулк солиғини ва суғурта бадалларини тўлаши шарт. Агар тадбиркор фаолияти ихтиёрий патент сотиб олишни талаб қилса, унда уни сотиб олиши керак.

Товар айланмаси 8 миллион сомдан ортиқ бўлсачи?

Унда тадбиркорлар умумий ёки ягона солиқ тизимини танлаши керак бўлади.

Умумий солиқ тизими —савдодан тушган даромаднинг 1%ини солиқ қатори тўлаш дегани.

Ягона солиқ тизимида эса фоиз ставкалари бир оз юқори: нақд тўланган вақтда 4%, нақд пульсиз тўлов бўлса — 2%.

Иқтисод вазирлиги мутахассиси «Кактус» нашрига берган интервьюсида тадбиркорлар ягона солиқ тизимидаги фоиз ставкаларининг юқори эканлигига норози бўлишганини, бу масала қайта «ишлаб чиқилишини» айтган. Вазирлик «барча манфаатларни ҳисобга олишга ҳаракат қилмоқда».

Бу 4%лик ставка туфайли «Дордой» бозоридаги савдогарлар 15 февралда митингга чиқишган. Уларнинг бири сотилган товардан фақат 10% маржа олишини, агар товар айланмаси миқдори 8 миллиондан ошса 4%ини давлатга тўлашга тўғри келишини айтган.

«Биз фойданинг ярмини давлатга берсак, аммо даромаднинг ямини давлатга  берсак, аммо таваккалчиликнинг ҳаммасини ўзимизга оляпмиз. Солиқ кодекси хом ва уни яна тўлдиришга, қайта кўриб чиқиш керак», — деб норози бўлган у.

НКМдан фойдаланмаса нима бўлади?

Қонунга кўра, агар тадбиркор НКМдан фойдаланмаса, унга (жисмоний шахслар учун) 7500 сом ёки (юридик шахслар учун) 23 минг сом жарима солиниши мумкин.

Ишламаган НКМ ҳам жарима солишга сабаб бўлиши мумкин — 3000 сом ҳамда тегишли 13 минг сом. Шу билан бирга баъзи тадбиркорлар онлайн-НКМнинг беқарор ва ноқулай ишидан шикоят қилган эди.

Бизнес нима дейди?

Жоодар Омошов

JIA бизнес-ассоциациясининг раиси Жоодар Омошов давлат мажбурий НКМ киритиш орқали бир неча масалани ҳал этишни хоҳлайди деб ўйлайди. Бу ноқонуний иқтисодни бартараф этиш, ноформал ишсизлик масаласини ҳал қилиш ва давлат бюджетини тўлдириш.

У НКМ солиқ тизимини адолатли қилувчи воситалардан бири эканлигини тан олади.

«Аммо НКМ —воситаларидан биригина холос. эди.Фақат шунгагина умид қилиб, барча тадбиркорларнинг фаолиятини кўланкадан олиб чиқишнинг имкони йўқ. Улар сояда қолаётганининг сабаблари бор. Масалан, солиқ ва ижтимоий тўловларнинг фоизлари катта бўлиши», — деб тушунтирди Омошов.

Шу билан бирга мустақилликнинг 30 йилидан буён бизнес патент тизими билан ишлашга кўниб қолганини қўшимча қилди.

«Тасаввур қилинг — шахс у сиз ҳам ўзи истаган шароитда ишламайди, у бу орада аппаратни титкилаб, чек бериши керак», — дейди Омошов. Унинг таъкидлашича, ҳукумат тадбиркорларга НКМ аппарати қулайми ёки йўқми ҳисобга олиши лозим.

Тадбиркорлар нимадан норози бўлмоқда?

Тадбиркорларни НКМлардан фойдаланишга мажбурлаган янги Солиқ кодекси қабул қилингунга қадар тадбиркорлар ундаги муаммолар ҳақида айтиб келишган. Ҳукумат кодекснинг лойиҳасини 2021 йилда кўриб чиқа бошлаган, ярим йилдан кейин парламент уни қабул қилган.

Кодекс бир неча марта депутатларнинг ҳам, тадбиркорларнинг ҳам танқидига учраган. 2021 йили октябрда мамлакатнинг бизнес-жамоатчилиги ҳужжатга тўлдиришларни киритиш кераклигини айтиб президентга мурожаат қилишган.

Солиқ хизматининг ходими Жаннат Абдиракманова эса, НКМга норози бўлган тадбиркорларнинг ҳукуматдан яширадиган нарсаси бор деб ҳисоблайди.

«[Мажбурий НКМни киритишга] қарши бўлган тадбиркорлар агар уларнинг товар айланмаси ҳар йили 8 млн сомдан ошса, унда уларга бошқа солиқ ставкалари солиниб қолишини тушуниб туришибди», — дейди у.

JIA бизнес ассоциациясининг раиси Жоодар Омошовнинг фикрида, тадбиркорларнинг НКМга қарши митингга чиқишига давлат тизимларининг ночор коммуникацияси сабабчи.

«Бир нарса таклиф этаётганда аргументларни тайёрлаб, вариантларни тавсия этиш керак. Ҳукумат бир нарса таклиф этса ҳар бир шахсга етказадиган аниқ маълумотлари бўлиши керак», — дейди у.

Яна бошқа бир қатор тадбиркорлар «Клооп» журналистлари билан бўлган суҳбат вақтида мажбурий НКМ ўрнатишга тадбиркорларнинг салбий реакциясининг сабаби — солиқ ва киритилган янги қоидалар бўйича қониқарли маълумот кампания олиб борилмаганини тасдиқлашди.

Сурат:: Президент матбуот хизмати

Савдогарлар орасида «ахборот –тушунтириш ишлари етарли даражада олиб борилмагани» ҳақида 8 февралда «Дордой» ва «Ўш» бозорларига борганда президент Садир Жапаров ҳам айтган.

Президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев президент савдогарларга назорат –касса машина ўрнатишнинг мақсадини тушунтиргани борганини билдирган.

Жапаров бу маълумотни тадбиркорларга етарли қилиб айтиб бера олдими ёки йўқми номаълум. Аммо 15 февралда «Дордой» бозорининг савдогарлари қайта мажбурий НКМга қарши митингга чиқишган.