⚽️Ўшда 55 млн сомга FIFA’нинг стандарти бўйича футбол майдони қурилади

331

Тендерни Ўш шаҳар мэриясининг Капитал қурилиш бошқармаси эълон қилган.

Давлат раҳбари Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев мамлакатда футболнинг ривожланиши ҳақида бир неча бор айтишган. Ташиев Қирғиз футбол союзини ҳам етаклаган. Бу орада Бишкекда 45 минг кишига мослашган Марказий Осиёдаги энг катта футбол стадиони қурилмоқда.