Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда ўтган сутка давомида коронавирус билан касалланган бир бемор вафот этганини маълум қилди.
Вазирлик берган маълумотларга кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус юқтиргани аниқланган 2947 нафар киши вафот этган.
Шунингдек, ўтган кун давомида 31 кишида COVID-19 тасдиқланган.
- Бишкек - 9;
- Чуй вилояти - 16 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 4 та;
- Жалолобод вилояти - 2 та.
Ўш шаҳри ва республиканинг бошқа вилоятларида COVID-19 юқтиришнинг янги ҳолатлари қайд этилмаган.
Пандемия даврида мамлакатда жами 200 368 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Шунингдек, охирги кеча-кундузда 159 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 22 февраль ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтирган 220 нафар бемор касалхоналарда, 1251 нафар киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Шунингдек, 22 февраль куни Қирғизистонда 1 миллион 417 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши вакцинанинг биринчи дозасини, 1 миллион 147 мингдан ортиқ қирғизистонлик эса иккинчи дозани олган.