«Бир ўқувчига 7 сом». Таълим вазирлиги озиқ-овқатга кўпроқ пул ажратишни илтимос қилди

324

Мактабларда бир ўқувчининг овқати учун 7 сом ажратилади. Бу ҳақда 21- февралда Жогорку Кенешнинг ижтимоий сиёсат бўйича комитет мажлисида Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова билдирди.

Жусупбекова ўқувчиларга шаҳарда 7 сомдан, олис ҳудудларда 10 сомдан ажратилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, озиқ-овқат қимматлагани боис ушбу миқдор етмаяпти.

«Биз очиқ -ойдин айтишимиз лозим. Туман, шаҳарларда тендер ўтказганда компанияларнинг озиқ-овқат етказиб беришни хоҳлашмаяпти. Иккинчидан тўғри овқатланиш бўйича менюнинг 23 тури бор. Шунинг учун озиқ-овқат қимматлаб кетганидан, биз Молия вазирлигига икки марта хат билан мурожаат қилдик. Ҳеч бўлмаганда 7 сомни 14 сом, 10 сомни 20 сом қилинглар деб. Фақат шундагина озиқ-овқат нархларига тўғри келади. Молия вазирлиги масалани комплекс тарзда кўриб чиқайлик демоқда. Компаниялар тендерда иштирок этишни хоҳлашмаяпти», — деди Жусупбекова.

Депутат Айгул Айдарова 7 сомга қандай овқат қилиниши бўйича кимдир биров назорат қиладими деб қизиқди.

«Биз ошпазнинг штатини очиб, ойлик бериб, тизимли турда малакасини оширяпмиз. Санитария эпидемназоратнинг ҳар бир туман, шаҳарлардаги режали тарзда овқат калориясини менюга тўғри келаётганини ҳаммасини текширади. Бу тўғридан тўғри уларнинг назоратида. Бундан ташқари, мактаб директори, ўқитувчилар, ота-оналарнинг алоҳида комиссияси бор. Улар ҳам текшириб туради», — деб жавоб берди у.

8 февралда Бишкек шаҳар кенгаши сайтида 2022 йилга нисбатан шаҳар бюджети лойиҳаси жамоат муҳокамасига ҳавола этилган. Унга кўра, Бишкек шаҳар мерияси болалар боғчалари билан мактаблардаги озиқ-овқатига деб ажратиладиган маблағни кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Бунгача шаҳар вице-мери Виктория Мозгачёва болалар боғчаларидаги озиқ-овқат баҳоси 2011 йилдан буён кўриб чиқилмаганини билдирган.