17-февралда журналист Нурайим Идирисова муҳтамалан Москва шаҳридаги кўп функцияли миграция марказида ҳужжат олиш учун узун навбатда турган муҳожирлар суратини эълон қилди.
Идирисованинг сўзларига кўра, суратни унга Москвада истиқомат қилаётган таниши юборган. Унда тожик, ўзбек, қирғиз фуқароларидан иборат беш ярим мингдан ошиқ киши кеча-кундуз навбат кутаётганини ёзган.
Ўтган йили декабрь ойида Россиянинг Ички ишлар вазирлиги мигрантлар мамлакатга кирганидан кейин бажариши лозим бўлган вазифаларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилиб, меҳнат муҳожирлари учун мажбурий тиббий кўрикни киритган.
Мигрантлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришларни Давлат думасининг депутатлари 2021-йилнинг 15-июнида қабул қилган, 1-июлда эса уни президент Владимир Путин имзолаган.
Янги қонунга кўра, ўлкага узоқ муддатга келган меҳнат мигрантлари ва чет эллик фуқаролар мажбурий тарзда панжа изларини қолдириб, суратга тушиб ва тиббий кўрикдан ўтиши керак.
Меҳнат мигрантлари Россияга кирганидан кейин 30 кун ичида мажбурий турда нарколог, психиатр ва инфекционист кўригидан ўтиши керак. Тиббий маълумотноманинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг, аниқроғи уч ойдан кейин қайта анализ топшириши шарт бўлади.
Россиядаги мигрантлар.
Агар муҳожирлар вазифаларни бажармаса ёки улардан атрофдагилар учун хавфли бўлган юқумли касалликлар, ОИВ-инфекцияси, гиёҳванд модда қўллаш факти аниқланса, унда Россия уларнинг мамлакатда юриш муддатини қисқартиради.
Россия муҳожирларга билим олишни тақиқлаб, ишга рухсатномасини ёки патентини бекор қилиш, ўқишини йиғиштиришини талаб қилиши мумкин.
Қонунга бўйсунмаган муҳожирларга уч иш куни ичида чора қўлланади.
Россиянинг миграция қонунларининг талаблари кучайгани боис муҳожирларнинг масаласи Жогорку Кенешда ҳам кўтарилган. Депутат Дастан Бекешев қирғизистонлик мигрантлар уч ой сайин 6 минг рублга тиббий кўрикдан ўтишга мажбур бўлаётганини таъкидлаган.
Парламентда Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий комиссиясидаги вакилларининг иши ҳам танқид қилинган. Халқ вакили Бакит Тўрўбаев ЕОИИга аъзо бўлаётганда эркин товар айланмаси, капитал ва хизмат кўрсатиш масалалари муҳокама қилинганини таъкидлаган.
Жогорку Кенеш спикери Талант Мамитов масалани Россия ҳукумати билан олдиндаги иш сафари чоғида муҳокама қилишга ваъда қилган.
Фуқароларнинг чет элда ишга ўрнаштириш маркази маълумотига кўра, Россияда 1 млн қирғизистонлик меҳнат миграциясида. Хорижда умумий 1,1 млн қирғизистонлик меҳнат қилмоқда.