ТИВ Туркияда зўравонликка учраган уч болали қирғизистонлик аёлнинг ишини ўз назоратига олди

305

14 февралда, Туркия ОАВлар қирғизистонлик Айнура Рискелдиева уч нафар фарзанди билан турмуш ўртоғи томонидан ҳақоратланиб, уч кун кўчада тунагани ҳақида репортажни эълон қилишган.

Туркиянинг Кепез шаҳрининг Оила масалалари бўйича бошқармаси зўравонликка учраган Рискелдиеванинг куёвига у билан муомала қилишни бир ойга тақиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги 16 февралда хабар қилди.

Рискелдиева журналистларга берган интервьюсида инсонпарвар кишилар ёрдамида бехавотир жойга кўчиб ўтганини айтган.

«Қамчи билан уриб, қўлимга қайноқ сув қуйиб куйдирди. Ҳуқуқ-тартибот органларига ҳар доим борар эдим, аммо бу ерда яшашга рухсат қоғозим бўлмаганидан шикоят ёза олмасдим. Фарзандларим Туркия фуқаролари. Мени визамнинг муддати тугаб қолгани туфайли, уларни кўра олмай қолиш хавотирида иложсиз чидаб юрдим», — деган Рискелдиева.

Қирғизистонликнинг таъкидлашича, у Туркияга 2013 йили бола боқувчи бўлиб ишлашга келган. Рискелдиева турк фуқароси билан беш йил алоқа қилиб, уч нафар фарзандли бўлган. Аммо унинг сўзларига кўра, сўнги 2,5 йилда унинг турмуш ўртоғи бошқа аёл билан юриб кетган.

«У билан бирга бўлиб, бизга умуман қарамай қўйди. Зўравонлик кўрсатиб, мени ҳақорат қилди. Уйдан қувилишимдан олдин куёвимга бир аёлдан хат келганини кўрдим. Унга қўнғироқ қилиб: «бундан кейин сеники бўлсин» десам мени уриб, тун ярмида уч қизим билан кўчага чиқариб қўйди. Икки нафар боламни бир дўстимнинг уйига ташлаб, кичкина қизим билан уч кун кўчада тунадим. Шундан сўнг бошпанага бордим. У ердагилар ёрдам бериб, қолган икки қизимни олдим. Ҳозирда вақтинчалик бир уйда турибмиз», — деди у.

15 февралда эса Қирғизистоннинг Истанбул шаҳридаги консуллиги Рискелдиева билан алоқага чиққанда у «ҳозир ҳеч қандай муаммо йўқлигини» билдирган. Шу билан бирга ТИВдан қирғизистонлик Кепез шаҳрида ижарага олинган уйда яшаётганини ва бундан кейин Туркияда юришини қонунийлаштириб, мамлакатда қолишини режалаштираётганини таъкидлашди.

«Ўз навбатида Қирғизистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консуллиги Рискелдиевага Туркияда яшашга рухсат олиш масаласини ҳамда ўлкада юришини қонунийлаштириш бўйича маслаҳатлар берилди. Бу савол Вазирликнинг ҳамда Бош консулликнинг доимий назоратида», — деб билдиришди ТИВдан.

Фуқароларни хорижга ишга ўрнатиш марказининг маълумотига кўра, Туркияда 20минга яқин қирғизистонлик меҳнат миграциясида юрибди. Умумий чет элда ишлаётган Қирғизистон фуқаролари сони 1 миллион 118 минг кишини ташкил этади.