Бейшеналиев 17 тиббиёт олийгоҳи ёпилишини айтди. Аммо ССВнинг бундай ҳуқуқи йўқ

330

Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев Қирғизистонда ўқитувчилари ва клиник базаси талабга жавоб бермаган тиббиёт йўналишидаги 17 ҳусусий олийгоҳ ва факультет ёпилишини билдирди.

Вазир «Азаттык» радиосига берган интервьюсида ҳар бир ўқув юртини ўзи текшириб чиққанини айтиб, уларнинг хўжайинлари орасида «олигархлар», депутатлар ва собиқ вазир ўринбосарлари бор эканини таъкидлади.

«Ҳозир бу бизнесга айланиб, қўлидан келганларнинг деярлик бари институт-унверситет очиб олишди. У ерда пул кўп. Аммо сифати жуда ночор бўлиб қолди. Бизни 10-15 йилдан кейин ким даволайди, шуни ўйлашимиз керак. Ўқимай туриб “зачет” олиб, эплаб-сеплаб битирган шифокорлар кейин бизнинг генефонга жуда зарар етказади», — деди Бейшеналиев.

Алимқадир Бейшеналиев.

Бейшеналиев Қирғизистонда тиббий таълим берувчи уч давлат олийгоҳи бор эканини айтди. Улар – Қирғиз давлат тиббиёт академияси ҳамда Ўш давлат университети билан Қирғиз-Рус (Славян) университетининг медицина факультетлари.

Вазирнинг айтишича, давлат ўқув юртидан ташқари тиббий таълим йўналишида ишлаган 21 ҳусусий ўқув юрти бор. Бейшеналиев айрим ҳусусий ўқув юртларида тегишли шароит борлигини таъкидлаб, улар ёпилмаслигини қўшимча қилди.

Шунингдек, ёпилувчи ўқув юртларнинг талабалари сертификациядан ўтган олийгоҳларда таълим олишни давом эттира олади деб таъкидлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчиноваҳозирда ишлар олиб борилаётганини, ҳозирча қайси олийгоҳлар ёпилишини айта олмаслигини билдирди. Шунингдек у барча ишлар Таълим ва илм вазирлиги билан биргаликда олиб борилаётганини айтиб, кейин маълумот беришни ваъда қилди.

Таълим вазирлиги нима дейди?

Таълим вазирлигининг лицензия ва аккредитация бошқармасининг етакчиси Шербек Султанбеков «Клооп»га соғлиқни сақлаш вазирлиги ўқув юртларни ёпишга ҳаққи йўқ эканини билдирди.

Шунингдек у Бейшеналиев мамлакатдаги тиббиёт олийгоҳларининг сонини хато айтганини таъкидлади — асосан мамлакатда 23 тиббиёт олийгоҳи бўлса, унинг олтими давлатга қарашли.

Султанбеков таълим берувчи идораларга лицензияни Таълим вазирлигигина беришини таъкидлади.

«Муассаса лицензиянинг талабларини уч карра бузса, [лицензияни] бекор қилиш масаласини кўриш учун [судга] даъво аризаси берилади. Қонун уларни шунчаки ёпишга йўл бермайди», — деб таъкидлади у.

Султанбековнинг айтишича, таълим муассаси ишини тўхтатганда ва суднинг қарори билангина ўқуқ юртининг лицензияси бекор қилинади.

У Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳусусий тиббиёт олийгоҳларини ёпиш бўйича Таълим вазирлигига мурожаат қилмаганини қўшимча қилди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида вазирлар маҳкамаси “тиббий кадрларни тайёрлашнинг сифатини ортириш мақсадида” олий тиббий таълим дастури бўйича лицензия беришни тўхтатган. Мораторий 2023-йилнинг 1-январигача киргизилган.