Алимқадир Бейшеналиевнинг ҳаёт қоидаси

308
Вера Андрианова Kloop.kg учун  иллюстрацияси

Агар биз эмлов ишларини олиб борсак, одамлар ҳасталанмайди. Агар бетоб бўлса, унда даволаймиз.

Фақат заҳарли қўрғошин билан даволаняпман. Уч кундан бери заҳарли қўрғошин ичяпман, масофадан ишлашга ўтдим.

Иссиқкўл томирини ичиб касалхонага тушган кишилар аввалдан заҳарли қўрғошинни онкологик касалликлар учун  фойдаланишган. Биз ҳар бир вазиятни назорат қилиб турибмиз.

Мен учун  аконит ортда қолди. Ҳозир беморларни даволашда ундан фойдаланилмади. Протокол асосида даволашмоқда.

Яқинда  аконит ҳақида аввалгидай кўп айта бошлайман. Уни ҳамма давлатлар минг йиллардан буён фойдаланиб келишади. Дастлаб, эътиборсизлик билан гапириб қўйиб, журналистларнинг танқидига учрадим. Энди фақат фалсафий, илмий тилда айтаман.

Кўз остим кўкарганини кўриб турибсизлар. Мен ўшандан вазиятни тўлиқ айтмаган эдим. Ўша вақтда устимга арча қулаган. Аммо депутат Балбак Тулўбаев югуриб келиб, ушлаб қолган. Жогорку Кенешда унга миннатдорчилигимни билдирдим. У ушбу воқеани мухбирларга айтишимга қарши бўлган эди.

Мен шундай ишлаб ўтира олмайман - менда бундай бўлмайди. Ислоҳот қилиб, халққа зарур бўлган ишларни қилишим лозим. Мени танқид қилишади, қарши митинга чиқишади...

Пётр I ҳам, Россияда ислоҳот олиб борганда ҳамма уни ёмон кўрган, кейин тарих у ҳаммасини тўғри қилганини кўрсатди. Бир йил давомида нима қилган бўлсам, ҳаммаси эл учун.

Мен ҳеч қачон ўзимни  Пётр I билан тенглаштирмаганман. Мен Пётр I даврида ислоҳотларни кўпчилик маъқулламай, қарши бўлганини айтдим. Аммо кейин у ҳақ бўлиб чиққан. Ҳозир халқ ҳам президент, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ислоҳотларини танқид қилмоқда. Майли, тарих кўрсатади. Мен Пётр Iни танимайман. Кинода айтган сўзларини биламан. У хонлар қарши бўлган ислоҳотни олиб борган.

Мени дебатга ҳам чақиришади. Ўзларини реклама қилишни хоҳлашади. Мен айни вақтда машҳур кишиларнинг бириман. Агар номаълум мухбир қиз шикоят ёзса, унда дарров машҳур бўлади. Бу аниқ қадамда.

Менга  Садир Жапаров мурожаат қилиб танишларига жарроҳлик амалиётини ўтказишимни илтимос қилди. Кейин операцияни бошладим, бизнинг кўз қарашларимиз, дунё қарашимиз бир хил бўлиб чиқди.

Мен икки-уч марта унинг олдига қамоқхонага борганман, чунки мен тиббиёт ходимиман, менга рухсат берилади.

Қамоқхонада ҳам ўтиравераман, у ер ҳам яхши. Президентга учрашгани борганда, у ердаги шароитни кўрганман. Ўтириб қолсам, дам олиб, мемуарларни ёзардим.

Мен ичмайман. Буни тиббиёт ходимларининг ҳаммаси билади. Баъзан, корпоратив тадбирларда ўзимни ичгандай кўрсатишим мумкин. Нега дейсизлар? Жамоани қўллаб-қувватлаш учун. Агар вазир ичмаса, унда коллектив ҳам дам олмайди.

Мен ароқ ичмайман, аммо ҳар доим мастман. Бахтга, ҳаётга мастман, шунинг учун доим кулиб юраман.

Ўғлим топармон бўлгани учун бойман. Қанча маблағи борлигини билмайман, аммо «миллионер» эканини айтади.

Қўлида бор бой дўстларим кўп. Кўпчилиги  Садир Нургожоевичдан ҳам бой.

Машинам бўлмаса вазир бўлмай қолармидим? Улар буни атайлаб қилишяпти. Мен бу ердаги ҳамма порахўрларни ишдан олдим, улар эса мени ишимга тўсқинлик қилишмоқчи. Майли автомобилни олиб қўйишсин, пиёда юриб  депутат Бекешев билан учрашувга кеч қолиб бораман. Чунки машинам йўқ.

Истеъфога кетмоқчи эмасман, хонамдан чий ичмоқчи бўлиб чиқдим. Энди мен кабинетимдан ҳар сафар чиққанимда истеъфом ҳақида тўғри келса-келмаса ёзаверишадими?