Собиқ бош вазир ўринбосари Аида Исмаилова Жанубий Кореяга элчи этиб тайинланди

314

Президентнинг матбуот хизмати Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги махсус ва мухтор элчиси бўлиб Аида Исмаилова тайинланганини хабар қилди. Тегишли фармонга давлат раҳбари Садир Жапаров 16-февралда қўл қўйди.

Исмаилова Мухаммедқалий Абилгазиев бошқарган ҳукуматда ижтимоий масалалар бўйича вазир ўринбосари бўлиб 2020-йилнинг апрель ойидан августгача ишлаган. У коронавирус пандемиясининг олдини олиши бўйича ишларга доир можаролар сабаб хизматини вақтинча топширган.

2020-йили 4-октябрда ўтган парламент сайловига ҳукуматпараст дейилган «Биримдик» партияси билан отланган. Октябрь воқеаларидан кейин эса ҳокимият алмашганда ҳукумат таркибига кирмаган.

Жогорку Кенешга эса 2015-йили «Республика — Ата-Журт» фракциясининг рўйхати билан депутат бўлиб сайланган. Шунингдек у Ижтимоий масалалар, таълим, илм, маданият ва соғлиқни сақлаш бўйича қўмитанинг аъзоси бўлган.

Бунга қадар Жанубий Кореядаги элчилик хизматини Динара Кемелова бажариб келган. Кемелова 2022-йилнинг 16-февралида эгаллаган хизматидан бўшатилган.