Қирғизистонда охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этди

322

Республика тезкор штабининг хабар беришича, Қирғизистонда 17 февраль куни коронавирусдан икки киши вафот этди. Қирғизистонда коронавирус пандемияси бошлангандан бери COVID 19 оқибатида умумий 2937 нафар киши вафот этган.

Кун давомида коронавируснинг янги 39 ҳолати аниқланди:

  • Бишкек - 19;
  • Чуй вилояти - 7 та;
  • Ўш вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 7 та;
  • Жалолобод вилояти – 2;
  • Баткен вилояти - 3.

Шу билан Қирғизистонда умумий 200 214 та коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Охирги кеча-кундузда 216 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Шу билан жами 193 601 нафар бемор коронавирусдан тузалган.